Республика штабидан 3-апрелда билдирилишича, соат эрталабки 10га келиб коронавирус юқтирган бир киши вафот этди. Шунингдек коронавирусни янги 14 ҳолати қайд этилди.
Вафот этган бемор 61 ёшда бўлган. У хориждан келиб, Новқат ҳудудий касалхонасида обсервацияда даволанаётган эди. Коронавирусдан ташқари унда бошқа жиддий касалликлар ҳам бўлган.
Шу билан COVID-19 вируси 130 кишида аниқландию Унинг ичидан тўрт кишининг аҳволи оғир, бир киши сунъий нафас олдирувчи аппаратга уланган.
Мазкур вирусни юқтирганларнинг ичидан беш киши эса тузалиб уйларига чиқарилди.