Чуй вилояти: Бир кунда икки мактаб ўқувчиси ўзини осиб ўлдирди 

91

Иссиқота туман маъмуриятининг ходимлари болаларнинг ўлимини  «Турмуш» нашрига тасдиқлаган. Маҳаллий ҳукуматнинг маълумотига кўра, ўқувчилар ўзларини 29-мартда осган,  аммо уларнинг ўз жонига қасд қилишига нима сабаб бўлгани маълум. 

«Бу мактаб вақтида эмас, уйида бўлган воқеа. Ҳозир  тергов иши ўтказилмоқда. Иккиси ҳам тўлақонли оиланинг фарзандлари. Ўқувчиларнинг тавсифлари ҳам яхши экан. 29-март куни бири кундузи, яна бири кечаси ўзини осиб олган», - деб айтилади маълумотда», — деб билдирган туман маъмуриятидан. 

24.kgнинг маълумоти бўйича, ҳалок бўлганларнинг бири 16, иккинчиси эса 13 ёшда бўлган. 

«Ўқувчилардан бири Тельман, иккинчиси эса Рот-Фронт қишлоғида яшар эди [...] Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлган болаларнинг бири ҳовлида ака-укалари билан ўйнаб юриб, бир маҳал йўқолиб қолган. Кейинроқ улар уни жонсиз ҳолда топишган», — деб билдирган ҳуқуқ тартибот органлари нашрга.

Бу воқеага қадар Иссиқкўл вилоятида ҳам беш мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилган. Бу воқеалар Ақсув, Жеттиўғуз, Иссиқкўл туманларида ҳамда Балиқчи шаҳрида бўлган. Ҳукуматнинг вилоятдаги мухтор вакилининг ўринбосари Элмира Усонованинг айтишича, фарзандларини ўз жонига қасд қилишга ота-оналари билан қурушганлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин.