Фейсбук фойдаланувчиларидан бири Бакит Молдожановнинг айтишича, унга Жалолобод вилоят касалхонасининг ходимлари аноним мурожаат қилиб, махсус ҳимоя воситалари етишмаётганига ва транспортнинг йўқлигидан шикоят қилишган. Шунингдек шифокорлар ҳудуддаги постлардан ўтишда қийинчиликлар туғилганини билдиришган.
“Вилоят касалхонасида ишлаган ходимларнинг аксарияти Сузоқ туманининг шаҳарга яқин қишлоқларида яшашади. Коронавирус касалига қарши карантин бўлиб, тиббиёт ходимлари кучатилган тартибда ишлаётганига қарамай, ишга келиб қайта уйларига кетишмоқда. Автотранспортлар йўқ, тўсиқ постлардан ўтиш учун рухсат қоғози бермаяпти. Иш ўрнидан берилган маълумотномани тан олишмаяпти. Шу муаммони ҳал қилиб бера олишмаса, у ҳолда касалхонага тиббий ходимларнинг етарсизлиги жиддий масалага айланади”, — деб келтиради Молдожанов шифокорлардан бирининг айтган сўзини.
Шунингдек шифокорлар Молдожановга республика штаби билан маҳаллий ҳукумат вакиллари бир-бири билан келишмаган ҳолда иш олиб боришаётганини хабар қилишган. Шу сабабдан касаллик билан курашаётганларга тўсқинлик яралмоқда дейишган. Молдожанов эса ёзган постида тиббиёт ходимларининг муаммосига эътибор қаратишга ҳамда уларга ғамхўрлик қилишга чақирган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова шифокорларга махсус ҳимоя қилиш воситалари тўлиғи билан етмаётганини тан олди. Айни вақтда бу масалани ҳал қилиш йўлларини соат сайин излаётганини қўшимча қилди.
“Бизда бари етарли деб айтган эмасмиз. Юз ниқоблари, ҳимоя воситалари озайиш хусусияти бор. Уларнинг ўрнига янги жиҳозларни олиш керак. Ҳозирда ҳимоя воситалари ишлаб чиқарилган ўлкаларнинг ўзида ҳам етишмовчилик бўлмоқда. Бутун дунё уларга муҳтож. [...] Мен сизларни тушуниб турибман, сизларнинг хавотирингизни тушуняпман. Биз ҳам хавотирдамиз. Ростини айтганда муваффақият бор, аммо биз куну тун, ҳар соатда шифокорларни воситалар билан таъминлашга ҳаракат қиляпмиз”, — деди Акматова.
Жалолобод вилоят ИИБининг матбуот котиби Нурдин Жээнтаев эса шифокорлар постларда ўтиши учун махсус ўтказиш қоғозининг керак эмаслигини айтди. Шифокорлар постдан гувоҳнома ёки касалхонадан берилган маълумотнома бўйича паспортини кўрсатиб ўта олишади деб ишонтиради.