Маршрут варақаси, комендантлик соати. Энди қандай қоидалар билан яшаш керак? Тушунтирамиз

746
Бишкек кўчаларини дезинфекциялаш, 23-март. Сурат: Жибек Каракеева

25-мартдан бошлаб Қирғизистонда COVID-19 коронавируси қайд этилган туманларда фавқулодда ҳолат тартиби киргизилди. Мазкур режим киргизилган ҳудудларнинг қаторига ўлканинг энг йирик уч шаҳри кирди: Бишкек, Ўш ва Жалолобод.

Бунинг ортидан одамларнинг кунлик ҳаётига жиддий ўзгартиришлар кирди. Уларнинг орасидан энг каттаси — бу кўчада юришга авваллари ҳеч бўлмаган жиддий чекловларнинг киргизилиши.

Улар қандай ишлашини тушунтирамиз.

Қайси вақтда кўчага чиқа оламан?

Кундузи соат 7:00дан кечки 20:00га қадаргина. Албатта, бу қоида куч тузумларининг, давлат ёки касалхона ходимларига тегишли эмас. Масалан, сиз юқорида аталган касбларнинг ходими бўлсангиз, унда сизда кўчада юриш учун махсус рухсат қоғози бўлиши керак.

Оддий фуқароларга эса кундузи ҳам зарурат бўлмаса кўчага чиқиб, сайр қилиш мумкин эмас.

Бу қандай бўлади? Қаерга боришим мумкин?

Кундузи дорихоналарга, савдо дўконларига, касалхоналарга ва банкларгагина борсангиз бўлади. Асосан, уйда ўтиришга ҳаракат қилинг.

Мен қаерга бораётганимни ҳукумат қандай қилиб назорат қила олади?

Бунинг учун сиз доимо ёнингизда паспорт ва маршрут варақасини олиб юришингиз керак. Маршрут варақасида сиз қаердан ва қаерга кетаётганингиз ёзилади. Агар сизни патруль (фавқулодда ҳолат киргизилган шаҳарларда энди улар жуда кўп бўлади) тўхтатса, сиз ўша ҳужжатларни кўрсатишингиз керак бўлади.

Маршрут варақаси? Яна нимани ўйлаб топишди?

Ҳа, ҳаёт кун сайин ўзгариб бормоқда. Энди ҳар сафар уйдан чиқишдан аввал махсус маршрут варақаси тўлдиришингиз керак. Бланкни, масалан,бу ердан кўчириб олсангиз бўлади.

Аммо менда принтер йўқ-да!

Бу масала маршрут варақаларини тўлдириш керак бўлиши маълум бўлганда кўпларни ўйлантирди. Бироқ ҳукумат 25-март куни эрта билан уларни қўлда ҳам тўлдириш мумкинлигини тушунтирди. Фақат қоғоз юзига саволга жавобларни ёзиб қўйиш керак.

Оқ қоғозга нималарни ёзиш керак?

  • Исми-фамилияси.
  • Телефон рақами.
  • Уйдан чиқишнинг сабаби.
  • Чиқиш муддати.
  • Қайтиб келишнинг режаланган вақти.
  • Яшаган ерининг манзили.
  • Кўзлаган пунктининг манзили.

Агар кўчага маршрут варақасини олмай чиқсам нима бўлади?

Агар патрулга учраб қолсангиз, унда ҳуқуқ тартибот органи ходимлари сизни, масалан, сиз маршрут варақасини кўрсатишдан ёки ўзингиз ҳақингизда маълумот беришдан бош тортсангиз, бўйсунмаганлик учун жавобгарликка тортиши мумкин. Маршрут варақаси йўқ бўлгани учун алоҳида модда йўқ, аммо милиционерларнинг талабларига бўйсунмаганлик учун уч минг сомгача миқдордаги жарима назарда тутилади.

Агар барча тегишли ҳужжатларни ёнимга олиб кўчада кетаётганимда партурль тўсиб, менимча турли ҳуқуқимни бузган ҳаракатларни қилишса-чи?

Бундай ҳолатда 102 рақамига қўнғироқ қилиб, сизнинг назарингизда ҳуқуқингизни бузган ходим устидан шикоят қилинг.

Тушунарли, ўз машинамда қандай юришим керак, энди? Унда ҳам маршрут варақаси солиб юришим керакми?

Ҳукумат уйингиздан чиқиб кета олувчи мақсадларга чеклов киргизди, аммо пиёда сайр қилиш билан шахсий машинасида юришнинг ўртасидаги фарқни аниқ белгилаб ўтгани йўқ. Аниқроғи, озиқ-овқат сотиб олиш учун машина билан боришни истасангиз, бари бир шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат билан маршрут варақаси керак бўлади. Аммо адвокат Фатима Якупбаеванинг айтишича, йўлда юриш учун нимага машинани танлаб олганингизни қўшимча тушунтириш ҳам керак бўлиши мумкин.

Бу даҳшатларнинг бари энди қачон тугайди?

Ҳозирча фавқулодда ҳолат режими 15-апрелгача киргизилган. Аммо агар бу вақтгача коронавирус пандемияси тугамаса, тартибнинг вақти чўзилиши мумкин. Шу сабабдан, уйда ўтирган яхши.

Албатта, бу осон эмас. Кўпимиз даромад топмай уйда ўтириб қоламиз. Ҳафта ўтган сари вазият мураккаблашиб бормоқда. Аммо ҳозирча ҳеч қаерга чиқмай уйда ўтиришдан бошқа чорамиз йўқ.

Сўнгида, уйда ўтириб эпидемияни тўхтатишга қандай ёрдам бериши ҳақидаги гифтни кўришингиз мумкин:

 

Ҳаётимизга киргизилган янги қоидалар сабабли яна саволлар борми? Уларни бизнинг материалнинг остига изоҳга ёзинг. Энг муҳимларига жавоб беришга ҳаракат қиламиз.