Коронавирусни юқтирган олти киши жонлантириш бўлимига ўтказилди

738

Қирғизистонда 26-мартнинг тонгига келиб коронавирус юқтирганлар қайд этилгани йўқ. Аммо бунгача касаллик аниқланган 44 фуқаронинг олти нафари жонлантириш бўлимига ўтказилди, 10 кишининг аҳволи эса “ўртача оғир” деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова маълум қилди.

“Лаборатория тадқиқотлари 5-февралдан бошлаб бугунги кунга қадар 2940 кишида ўтказилиб 44 фуқарода коронавирус тасдиқланган. [...] Стационарда жойлашганларнинг 122 нафари қаноатланарли аҳволда, 10 киши ўртача оғир, олти нафари эса оғир вазиятда — улар реанимация бўлимига ўтказилди. Уларнинг ёш таркиби 30дан 70 ёшгача. 34 киши эса қаноатланарли аҳволда касалхонадан чиқарилди”, — деди Акматова.

Бунга қадар касалхонанинг жонлантириш бўлимига бир киши ётқизилган. Унинг ўнг тарафида пневмония пайдо бўлгани айтилган.

Коронавирусни юқтириб олган одамлар билан 1328 киши алоқа тузган — уларнинг 363 нафари оила аъзолари. Кеча эса вирус юқтиргани қайд этилган икки фуқаронинг бирида 5, иккинчисида 6 муомала бўлган.