Мамлакатнинг коронавирус қайд этилган туманларида ва айрим шаҳарларда фавқулодда ҳолат киргизилади 

588

Президент Сооронбай Жээнбеков коронавирус юқтирганлар аниқланган туманларга ва йирик шаҳарларга фавқулодда ҳолат тартиби киргизиш бўйича фармонга қўл қўйди. 

Уларнинг ичида — Бишкек, Ўш ва Жалолобод шаҳарлари бор. Бундан ташқари, фавқулодда ҳолат Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида, Ўш вилоятининг Новқат ва Қорасув туманларида киргизилади. 

Фавқулодда ҳолат тартиби 25-мартдан бошлаб 15-апрелга қадар киргизилмоқда. 

Комендантлик соати, ҳудудга кириб чиқишнинг махсус тартиби киргизилади. Шунингдек фуқароларнинг уй карантинининг қоидаларини сақлаши, жумладан коронавируснинг олдини олишга риоя қилиши назоратга олинади. 

Қоида бузганларни, агар улар фавқулодда ҳолат киргизилган туманларнинг яшовчилари бўлмаса у ҳудудан чиқаришади. 

Шу билан бирга фавқулодда ҳолат тартиби киргизилганда ходимларни ўз истаклари билан ишдан бўшатиб бўлмайди ва инсонларни кўнгилли қатори коронавирусни бартараф қилишга жалб қилса бўлади. 

Бундан ташқари, митинг уюштириш ҳамда пикетга чиқиш ҳам тақиқланади. Фуқароларга тўй, тадбирлар ўтказиш ҳам тақиқланади. 

Агар ОАВлар «маълумотни бўртираётгани» сезилса ҳукумат тарафидан назоратга олинади. Бу туманларда алоқадан фойдаланишнинг махсус қоидалари киргизилади, инсонларнинг ҳужжатлари текширилиб, транспорт ҳаракати чекланади. 

Жалолобод вилоятида комендант бўлиб ИИВнинг Экстремизмга ва ноқонуний миграцияга қарши ҳаракат хизматининг етакчиси Женишбек Жоробек тайинланди. Ўш вилоятига  комендант бўлиб вилоят ИИБининг раҳбари Малик Нурдинов, Бишкекда эса ИИВ етакчисининг ўринбосари Алмазбек Орозалиев тайинланди. 

Фвқулодда ҳолат тартиби киргизилаётган вақтда мамлакатда коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 16 ҳолатга етган.