Қирғизистонда коронавирус 42 кишида аниқланди

533

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Толо Исақов 24-мартга келиб мамлакатда коронавирус юқтирган 26 ҳолат қайд этилганини билдирди. Шу билан COVID-19 вируси 42 кишида аниқланди.

Республика штабидан бундан ташқари касалхонага ётқизилган яна кишидан дастлабки коронавирус бор деган натижа чиқарилди. Ҳозирда назорат текширувлари ўтказилмоқда. Шунингдек 96 кишининг таҳлиллари шубҳа туғдирмоқда, аммо ҳозирча таҳлил негатив натижа кўрсатмоқда. Жами бўлиб 142 киши касалхонага ётқизилди — 68 эркак, 74 аёл.

Касалхонага ётқизилганларнинг орасида бир ёшгача бўлган 2 бола бор, уларнинг ичидан бирида, бундан ташқари 6 ёшдаги 1 болада, шунингдек 14 ёшдаги 1 ўсмирда коронавирус инфекцияси аниқланди. Қолганлари 16дан 86 ёшгача бўлган одамлар.

Касаллик юқтирганлар ва касаллик юқтиришда гумонланаётганлар Бишкек шаҳридаги Республиканинг клиник инфекция касалхонасида, Ўш вилоятлараро клиник касалхонасида, Новқат ҳудудий касалхонасида, Жалолобод вилоят клиник касалхонасида ва Баткен вилоят касалхонасида жойлаштирилган.