Жалолобод вилоят ИИБининг етакчиси Киличбек Жолдошевнинг маълумотига кўра, вилоят бўйича 59 ерга санитар-карантин пости қўйилди. Блок-постларга жами 181 ҳуқуқ тартибот ходими жалб қилинган.
Милиция ходимлари ҳудудга кириб-чиққан фуқароларга тушунтириш ишларини ўтказиб, уйдан чиқмасликни огоҳлантиришмоқда.
Ҳукуматнинг Жалолободдаги мухтор вакиллигининг маълумотига кўра, ҳудудда озиқ-овқат етишмовчилиги йўқ.
Қирғизистонда жами бўлиб 14 кишида коронавирус аниқланган — уларнинг саккизи Жалолобод вилоятини Сузоқ туманининг, учи Ўш вилоятининг Новқат туманининг, бири Баткен туманида ва иккиси Бишкек шаҳрининг турғунлари. Хавфсизлик кенгашининг таклифи билан премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев 22-мартда ўлкага фавқулодда вазият режимини киргизган.
Муаллиф: Маратбек Иманкулов