Коронавирус сабабли маҳаллий кенгашларга сайлов жилдирилди 

12-апрелда Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида ўтувчи маҳаллий кенгашларга сайлов жилдирилди. 

Шаҳар кенгашининг янги таркиби сайланиши керак бўлган шаҳарларнинг ичида Ўш ва Қоракўл бор. 

Маҳаллий кенгашга сайловлар Баткен, Жалолобод, Норин, Иссиқкўл, Чуй ва Ўш вилоятларининг туманларида ҳам ўтиши керак эди. 

Сайловнинг муддатини жилдириш ҳақидаги фармонга президент Сооронбай Жээнбеков қўл қўйди, бироқ сайловнинг янги муддати ҳозирча маълум эмас. 

Ўзгача вазият режими 

Дунёга ёйилган коронавируснинг олдини олиш учун 22-мартда ўлкада фавқулодда вазият режими киргизилиб, бундан ташқари, у сабабли маҳаллий кенгашлар учун ўтувчи сайлов ҳам жилдирилди. 

Шунингдек сайловнинг жилдирилишига COVID-19 коронавирусининг дастлабки юқтириш ҳолатлари мамлакат фуқароларида аниқлангани ҳам сабаб бўлган. 

Бугунги кунда Қирғизистонда 14 киши коронавирусга чалингани аниқланган.