Коронавирус юқтирган 71 ёшдаги бемор жонлантириш бўлимига ўтказилди 

477

Республика штабининг маълумотига кўра, 23-мартда Қирғизистонда коронавирусга чалинган янги ҳолат қайд этилгани йўқ. 

Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматованинг айтишича, 5-февралдан бошлаб обсервацияда ётган 2451 киши лаборатория тадқиқотларидан ўтиб, 14 кишида коронавирус аниқланган — уларнинг саккизи Сузоқ туманида, уч нафари Ўш вилоятининг Новқат туманида, бири Баткен туманида ва иккиси Бишкек шаҳрида.

Беморларнинг орасидан Жалолобод вилоятида даволанаётган икки кишининг орасидан Жалолобод вилоятида давланаётган икки кишининг аҳволи «ўртача оғир» деб баҳоланмоқда. Уларнинг ичидан 71 ёшдаги беморнинг ўнг тарафида пневмония пайдо бўлиб жонлантириш бўлимига ўтказилди.

Қолган 12 беморнинг эса аҳволи «қаноатланланарлик». Булар билан алоқада бўлган 2628 киши топилиб, уй карантинига олинди. Шунингдек 14 кунлик обсервацияга олинган фуқароларнинг 1407си уйларига қўйиб юборилди.