Соғлиқни сақлаш вазирлиги 23-мартдан бошлаб коронавирусни аниқлаш учун экспресс-тестларни фойдалан бошлайди. Бу ҳақда Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова матбуот анжуманида билдирди.
Акматованинг айтишича, коронавирусни аниқлаш учун оддий тестнинг натижаси 5 соатда чиқади. Янги олиб келинган 5000 экспресс-тестнинг натижаси эса 15-20 дақиқада чиқади.
«Уларни бугунги кундан бошлаб қўлланамиз. Бу фуқароларнинг обсервацияга олинган муддани қисқартириб, уларни уй шароитида изоляцияга жўнатишга ёрдам беради», — деди Акматова.
Бироқ тезкор натижа берувчи тестдан биргина касаллик аломатлари бор ва касаллик юқтирганлар билан алоқада бўлганлар ўта олади.
Бунга қадар Соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев коронавирусга тестлар бепул ўтказилишини айтган.
Расмий маълумотга кўра Қирғизистонда коронавируснинг умумий 14 ҳолати қайд этилди — уларнинг саккизи Сузоқ туманида, учи Новқат туманида, бири Баткен туманида ва иккиси Бишкек шаҳрида.