Ўш мэриясы 20-мартдан бошлаб шаҳардаги бир неча бозорларнинг ишига вақтинчалик чеклов киргизди. Маҳаллий ҳукумат аҳоли кўп тўпланган жойларнинг бари ёпилишини огоҳлантиради.
«Ўш шаҳридаги марказиш машина бозорлари, автомобил эҳтиёт қисмларини сотган бозорлар бугундан бошлаб вақтинча ишламайди. Карантин қачонгача давом этиши вазиятга кўра аниқ бўлади», — деб тушунтирди «Клооп»га мэриянинг матбуот котиби Азамат Абсаттаров.
Унинг айтишича, «Сулайман-Тоо» музей комплекси ҳам карантинга ёпилди. Энди тоққа чиқиш ва музейга кириб бўлмайди.
Шунингшдек Абсаттаров шаҳардаги жамоат транспортларининг сони карантин сабабли қисқартирилганини қўшимча қилди. Бунга шаҳар мактаблари, бола боғчалари, олий ва ўрта таълим масканларининг ёпилгани сабаб деди у.
Муаллиф: Айзирек Осман қизи