Кун видеоси: Коронавирус дегани нима ва нима учун карантин қоидаларини сақлаш керак?

1248

Пандемия вақтидаги энг муҳим қоидалардан бири — бу карантин шартларини сақлаш. Мамлакатда коронавирусга чалинганлар аниқланганига қарамай, қирғизистонликлар пандемияга жиддий муносабатда бўлмаяпти.

Улар тўйга боришни тўхтатишмаяпти, чунки «улар қариндошлари, рад этиш уят», тўйларни ўтказишмоқда, чунки олдиндан режалаштириб қўйишган, қоида бўйича ёпиқ бўлиши керак бўлган турли жойларга боришмоқда, чунки карантинда зерикишади, кўчага чиқиб, тўпланиб учрашишни давом эттиришмоқда.

Агар сиз «шунчаки дўстларим билан ўтириб келдим» деб оқланганларнинг қаторида бўлсангиз, яқинларингизнинг орасида эса тўйга боришдан тортинмаганлар бор бўлса, у ҳолда бу видеони кўринг ва ўртоқлашинг. Видеода нима учун карантин муҳим экани ва коронавирус қандай хавф туғдириши ҳақида айтилади.