Ўш вилоятининг Новқат туманида уч кишидан коронавирус аниқланди. Шу боис ҳоким Давранбек Маматалиев туманга фавқулодда ҳолат тартиби киргизилганини маълум қилди.
Фавқулодда ҳолатга кўра, аҳоли кўп тўпланган объектларнинг фаолияти тўхтатилади ва барча транспортларнинг туман ҳудудига кириши ҳамда ҳудуддан чиқиши чекланади. Шунингдек жамоат тартибининг сақланишини назоратга олинади.
Новқатда коронавирус аниқлангандан кейин Ўш шаҳрида ҳам 700 ўрин уюштирилжи. Бу бўйича соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев 20-мартда ўтган матбуот йиғинида хабар қилди. Вазирнинг айтишича, бугунги кунда тиббий ва санитария-карантин пунктлар кучатилган тартибда ишламоқда.
«Қирғизистон бўйича обсервацияга ва касалхонага ётқизиш учун жами ўринларнинг сони 2290, касаллик юқтириб олганларн Сузоқ туманида — 3, Ноавқатда — 3, обсервацияда — 410 киши назоарт остида. Умрадан келган турғунлар билан алоқада бўлган 1042 нафар киши шифокорлар назорати остида», — деб билдирди Чолпонбаев.
Новқатнинг турғунлари ҳам бунгача Саудия Арабистонидан умрадан келишгани айтилмоқда.
18-мартда Сузоқ туманида ҳам фавқулотда ҳолат режими киргизилган. Бунга кўра ҳудуда тўй тадбирлари ўтказиш, одамларнинг бир ерда тўпланиши тақиқланган.