Олмаотанинг полиция департаментидан хабар қилинишича, коронавирус юқтирган аёлга қарши жиноий иш қўзғалган.
Муассасанинг маълумоти кўра, мазкур аёл “санитария хизматларининг ишига тўсқинлик қилиб, касаллик юқтириб олгандан кейин у билан учрашган фуқароларнинг маълумотларини беришдан атайлаб бош тортган”.
Мазкур аёл “Санитария қоидаларни ёки гигиена меъёрларини бузиш” моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилади. Унга 10 млн тенга миқдорида жарима,1000 соатгача жамоат ишларига жалб қилиш ёки озодликдан тўрт йилгача ажратиш ёки чеклов жазо чораси қўлланилиши мумкин.
Қирғизистонда эса милиция аудио орқали коронавирус ҳақида тасдиқланмаган маълумот тарқатгани учун бир аёлни қўлга олди.
Муассасанинг маълумоти бўйича, аёлнинг овозли билдирувлари WhatsAppда тарқатилган. У аудиода Иссиқота туманининг Ивановка қишлоғига коронавирусга чалинган фуқароларни киргиза бошлашди деб айтган.
“У аёлнинг тасдиқланмаган ва провокация характерида маълумот тарқатгани сабаб Иссиқота туман ички ишлар органлари тарафидан факт ЖҚУРга қайд қилинди”, — деб билдирилди милициядан.
Аёлнинг шахси аниқланган — у ҳудудий касалхоналардан бирида тиш шифокори бўлиб ишлаган 27 ёшли маҳаллий турғун бўлиб чиққан. У сўроқда тасдиқланмаган маълумотни WhatsApp орқали опасига жўнатганини, опаси ўзининг бошқа танишларига жўнатганини тан олган.
Судгача текширув жараёни бошланди.