Мактаблар ва ОЎЮлар уч ҳафтага карантинга ёпилади 

587

Ҳавфсизлик кенгаши мактаблар ва университетларни уч ҳафталик карантинга ёпиш қарорини чиқарди. Карантин 16-мартдан бошланади. Расмий маълумот бўйича, ҳозирча Қирғизистонда коронавирус юқтирганлар йўқ. 

Бунга қадар қўшни Қозоғистонда ҳам мактаб ўқувчилари 16 мартдан 5 апрелгача таътилга чиқарилган. Бундан кўп ўтмай ўлкада вируч юқтирганларнинг илклари ҳақида маълум бўлган. 

«“Коронавирус Қирғизистонда йўқ” дегандан шубҳа қилиб, гумон қилинган фикрлар ҳам айтилмоқда. Яқин кўшни мамлакат Қозоғистонда бу касал қайд этилди дегандан кейин, бизда ҳам ҳавфсираш кучайди. Бу табиий кўриниш», — деб билдирди президент Сооронбай Жээнбеков Ҳавфсизлик кенгашининг йиғинида. 

Мактабларни карантинга ёпиш таклифини парламент йиғинида депутат Тазабек Икрамов ҳам айтиб чиққан, аммо ҳукумат ҳозирча бундай режа йўқ деб билдирган эди. 

Ҳукумат ўқувчиларининг ҳавфсизлигини таъминлаш қарорини қабул қилганига қарамай аҳолини рўйхатга олиш ва маҳаллий кенгашга сайловнинг муддати жилдирилгани йўқю Лекин МСК сайловларни ҳавфсизроқ муддатга кўчириш бўйича масалани кўриб чиқаётганини билдирган.