Қозоғистон коронавирус эпидемияси сабабли қирғизистонликларга мамлакатнинг ичига ID-карта ва балоғатга етмаган болаларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома билан киришга вақтинча тақиқ қўйилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Нурлан Абдрахманов 6-мартдаги матбуот анжуманида билдирди.
Қўшни мамлакатга 8-мартдан бошлаб умум фуқаровий паспорт билангина кириш мумкин. Бу чора ўлкага кирган фуқароларнинг бунгача қайси мамлакатларда бўлганини аниқлаш учун қўлланилмоқда.
Қирғизистонликлар бунга қадар ID-карта билан Қозоғистон ва Россияга кира олган. Қирғизистоннинг Россиядаги элчилигининг матбуот котиби Гулбарчин Байимбетова Россия ID-карта орқали киришга чекловларни киргизгани ҳақида маълумот тушмаганини айтди.
Қирғизистонда 1-мартдан мамлакат чегарадан ID-карта билан ўтишга вақтинча тақиқ қўйилган. Расмий маълумотга кўра, давлат чегарасидан эпидемиологик вазият ночор бўлган мамлакатлардан Москвага келганини яшириб, ID-карта билан ўтишга ҳаракат қилган қирғизистонликлар аниқланган. Уларнинг бари карантинга олинди.