Юрист Нурбек Токтакунов Биринчи май туман судига шикоят аризаси билан мурожаат қилган. У Бош прокуратура ва МХДҚ Айимбек Матраимовнинг ноқонуний бойиши ҳақидаги журналистик суриштирувдаги фактларни текширмаяпти деб билдирган. 4-мартда суд унинг аризасини қараб чиқиб, ҳуқуқ тартибот органларининг адолатсизлигини танишдан бош тортган.
Токтакунов суднинг бош тортганидан норози бўлган. У МХДҚ ва Бош прокуратура Божхона хизматининг собиқ раҳбар ўринбосари Райимбек Матраимовнинг “Ноқонуний бойиши” бўйича аризасини ЖҚУРга қайд этиши керак деб ҳисоблайди.
“Журналистлар [ноқонуний бойиш] фактларини аниқлашган. Бир томондан бу матбуот эркинлиги. Ноқонуний бойиш фактлари бўйича қандайдир бир чоралар кўрилиши бошқа масала. Чора кўриш ҳуқуқ тартибот органларининг вазифаси, аммо бундай бўлмаяпти. Бизнинг тизим суриштирувларнинг мазмун-моҳиятини йўққа чиқармоқда”, — дейди юрист.
Аммо Абдуразак Боромбаев юристга бош тортиб, Матраимов оиласи бойлигининг шубҳали келиб чиқиши ҳақида журналистларнинг далилларини Қирғизистондан чиқарилиб кетган миллионлаган долларлар ва Туркиядаги тадбиркор Айэркен Саймаитининг ўлими ҳақида суриштирув доирасида текширса бўлади деб ҳисоблади.
Токтакуновнинг айтишича, Матраимовнинг “ноқонуний бойиши” — уни Дубайнинг қимматбаҳо туманларидан биридаги қиммат кўчмас мулки, турмуш ўртоғининг люкс кийим-кечаклари ва буюмлари, хайрия фаолияти ҳамда спорт мусобақаларига қўшган йирик маблағлари алоҳида жиноий ишда кўрилиши керак.
У Бош прокуратура билан МХДҚ унинг аризасини ҚЖУРга қайд этишни истамаяпти, чунки бу ҳолатда улар собиқ давлат ходимларининг бойлик манбаларини асослаши керак бўлади деб ҳисоблайди.
“Умр бўйи давлат хизматида ишлаган одам қандай қилиб меценат номини олсин? У йирик спорт мусобақаларини уюштириб, сиёсатчиларга моддий томондан ёрдам беради. Матраимов сайлов учун курашда Жээнбековга ёрдам берганини ҳамма билади”, — дейди юрист.
Бу суд Бош прокуратуранинг ҳаракатсизлигини тан олишни истамаётган биринчи ҳолат эмас. 2019 йилни декабрининг охирида Октябрь туман суди судьяси Бекболот Жаналиев ҳам Токтакуновнинг аризаси бўйича бош тортган.
Матраимовнинг бойилиги ҳақида суриштирув
Ўтган йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида OCCRP, “Азаттык” радиоси ҳамда “Клооп” “Буюк ипак йўлидаги контрабанда, коррупция ва кланлар” деган журналистик суриштирув чиқаришган.
Суриштирувда божхона хизматининг собиқ ўринбосари Матраимовнинг хитойлик тадбиркор Хабибулла Абдуқодир билан алоқаси ҳақида айтилади. Абдуқодир Қирғизистон орқали Хитойдан Марказий Осиёга ва Россияга кетувчи яширин юк ташиш империясини тузган.
Журналистларнинг ахборотчиси — ноябрда ўлдирилган Айэркин Саймаити — Абдуқодирнинг бизнесидан 700 млн долларининг изини яширишга ёрдам берганини тан олиб, Матраимов божхонадаги коррупцияни ҳимоя қилганини билдирган. Ўз навбатида бу Абдуқодирнинг яширин бизнесининг фаолиятига имконият берган.
Бундан ташқари, суриштирувда Матраимовнинг турмуш ўртоғи Уулкан Тургунова Абдуқодирнинг оиласи билан биргаликда Дубайдаги қурулиш лойиҳасига сармоя қилгани ҳақида айтилади.
Матраимовлар журналистларни оиланинг обрўйи ва шаънига доғ туширди деб айблаб, “Азаттык” ва “Клооп”ни судга берган.
Улар “Азаттык”дан 22,5 млн сом (деярлик 320 000 доллар), “Клооп”дан 12,5 млн сом (177,7 минг доллар), Али Токтакуновдан 10 млн сом (142,2 минг доллар) компенсация ундиришни истамоқда.
Ҳаммуаллифлар: Адеим Убакеева, Севинчим Махмудова