Жогорку Кенешнинг депутатлари 4-мартда нотижорий ташкилотлар ҳақидаги қонунга ўзгартиришлар учун овоз бериб, қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Ўзгартиришларни қабул қилиш учун 100 депутат рози, 9 депутат эса қарши овозини берган.
Мазкур қонун лойиҳаси нотижорий ташкилотларнинг молиявий манбалари бўйича қўшимча ҳисобот беришга, бундан ташқари, хизмат фаолияти ҳақида кўпроқ маълумот бериб туриш мажбурияти юклатилади.
2019 йилнинг охирида депутатлар гуруҳи тарафидан илгари сурилган қонун лойиҳаси нотижорий ташкилотларни ўз молия манбалари ҳақида аввалгидан ҳам батафсил ҳисобот бериш масъулиятини юклайди.
“Қонун лойиҳасининг қабули қилиниши аҳолининг нотижорий ташкилотларга бўлган ишонч индексини ортириб, фаолият шаффофлигини оширади. Маълумотни очиқ бўлишининг афзалликлари аниқ, агар нотижорий ташкилотлар давлат органларида ҳам шаффоф бўлиб қолса, бу ўз вақтида мамлакат ва фуқаролик секторининг ҳамкорлигига туртки бўлади”, — деб билдирган ташаббусчилардан бири депутат Бактибек Райимқулов.
Фуқаровий жамият бу қонун лойиҳасини танқид қилди. Ҳуқуқ ҳимоячилари қонун лойиҳасининг қабул қилиниши нотижорий ташкилотларнинг, шунингдек ҳукуматнинг ишини кузатиб турганларнинг ҳам фаолиятини чеклайди деб ҳисоблашади.
2020 йилнинг аввалида Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Жогорку Кенешнинг депутатларини бу қонун лойиҳасини қўлламасликка чақирган.
Нотижорий ташкилотларнинг гуруҳи 13-январда қонун лойиҳасига қарши мурожаат чиқарган, унда Қирғизистоннинг ҳозирги қонунларига кўра, ташкилотлар солиқ ҳамда Соцфондга ҳисоботларни топшираётган вақтда давлат органларига етарли маълумот берилаётгани айтилган.
Миллий статистика қўмитасининг маълумоти бўйича, Қирғизистонда 7,7 минг нотижорий ташкилот бор ҳамда у ташкилотларда 60 мингга яқин одам ишлайди.