«Дордой»нинг ОФК кубогидаги учрашуви коронавирус сабабли номаълум муддатга кўчди 

382

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) 2020- йилдаги ОФК кубогининг ва Лиганинг бир қатор ўйинларини номаълум муддатга жилдирди. Шунингдек, ОФК кубогининг гуруҳ босқичидаги «Дордой» ва «Олтин Аср» (Туркманистон) футбол клубларининг ўйини ҳам жилди. Бу ҳақда Қирғиз футбол союзидан (ҚФС) билдирилди. 

ОФКнинг матбуот хизмати билдиришича, ўйинлар коронавируснинг тарқалиб кетиш эҳтимолидан хавотирланиб жилдирилган. Аммо Қирғиз футбол союзи «Клооп»га ўйинни жилдиришга нима сабаб бўлганини билмаслигини хабар қилди. 

«Дордой» ва «Олтин Аср»нинг ўртасидаги ўйин 11-мартда Бишкекда ўтиши керак эди  — бу D гуруҳидаги биринчи ўйин бўлиши керак эди. 

«Дордой» ва «Олтин Аср»дан ташқари гуруҳда икки Тожикистон жамоаси ҳам бор: «Истиқлол» ва «Хўжанд».

Коронавирус бу турнирнинг яна бир ўйинига таъсир кўрсатган. Қўчқоротанинг «Нефтчи» клубининг рақиби бўлган Туркманистоннинг «Ахал» жамоаси Қирғизистон билан чегарадош жойлашган Хитойдаги коронавирус сабаб Жалолободда 5-февралга мўлжалланган иккинчи саралаш босқичининг ўйинини жилдиришни илтимос қилган. ОФК «Ахал»нинг илтимосидан бош тортиб, клуб келмагани сабаб уни турнирнардан четлатган. Шундай қилиб «Нефтчи» кейинги босқичга ўтиб кетган, аммо «Хўжанд»га мағлуб бўлган. 

ОФК кубоги — бу аҳамияти бўйича иккинчи футбол мусобақаси. Уни Осиё футбол конфедерацияси ўтказади. Турнирда футболнинг ривожланиш даражаси ОФК Чемпионлар лигасига (аҳамияти бўйича биринчи ўриндаги турнир) қатнашиш учун етарли бўлмаган мамлакатларнинг Кубокларини соҳиблари, чемпионатларнинг совриндорлари ва ғолиб клублари қатнашади.

Қирғизистонда коронавирус сабабли спорт тадбирлари жилдирилган вазиятлар бўлган. 

Февраль ойининг охирида Ёшлар ишлари, жисмоний тарбия ва спорт давлат агентлиги мартнинг бошида Бишкекда ўтувчи хоккей бўйича IV дивизионнинг жаҳон чемпионати коронавирус сабабли баҳор мавсумининг охирига жилдирилишини билдирган. 

Чемпионатда Қирғизистоннинг термаси Малайзия, Филиппин ва Қувайтнинг жамоалари билан учрашиши керак эди. 

Аммо мусобақа жилдирилишидан бир неча кун аввал Қувайтнинг хоккей бўйича термаси IV дивизионнинг ўйинларига қатнашишдан бош тортган. Қувайтнинг ҳукумати уларнинг мамлакатида янги коронавирус юқтиришнинг биринчи ҳолатлари қайд этилгани боси Қирғизистонга спортчиларини жўнатмасликка қарор қилган. 

Янги коронавирусни юқтириш ҳолатлари рўйхатга олинган давлатларда ҳам спорт тадбирлари тўхтатилиб ва жилдирилмоқда. 

Қирғизистонда коронавируч юқтириш факти қайд этилмаган. Вирусни юқтиришнинг олдини олиш учун ҳукумат Хитойнинг, Жанубий Кореянинг, Япониянинг, Италиянинг ва Эроннинг фуқароларига Қирғизистонга киришни вақтинча чеклаш ҳамда мазкур давлатлардан қайтиб келган қирғизистонликлар учун мажбурий карантин киргизган. 

Дунё бўйича коронавирус билан касалланганларнинг сони 5-мартга келиб 90 936 кишини ташкил қилади, унинг ичидан 53 400 киши тузалиб, 3 286си ҳалок бўлган. 

Вирусга чалинганларнинг аксарияти Хитойда — 80 410 киши. Жанубий Кореяда — 5 766, Италияда 3 089, Эронда 2 922 киши. Бошқа ўлкаларда касаллик юқтирганларнинг сони бир оз кам ёки умуман йўқ. 

Муаллиф: Мундузбек Каликов