«Бир Дуйно — Қирғизистон»нинг адвокатлари «Клооп»га ҳуқуқ ҳимоячиси Хусанбой Салиевни номаълум одамнинг уриш воқеасидаги аудиёзувини жўнатишди. Воқеа Ўш шаҳрининг шимолий қисмида бўлган.
Аудиоёзувга кўра, Салиевни урган Эламан исмли фуқаро ҳуқуқ ҳимоячиси унга йўлда ўрин бермагани учун жаҳлланган. Шунингдек у «милиция билан гаплашиб, улар Салиевни қўрқитиб қўйишига» ишонган.
«Аали Карашевни танийсанми? Уни жияни бўламан, тушундингми? Кўтингни бўлиб қўяман. Тоғам МХДҚнинг бошчиси бўлади, кўтингни “любой” ерда ёриб қўяман. Тушундингми? [...] Ўзингга ишонасанми? Юр буёққа, ўтир машинага. Ишингдан айрилиб қоласан. Мен сенга эркакча айтяпман. Тилимга ҳам, ўзимга ҳам жавоб бераман, тушундингми?», — деб айтган Эламан.
Эҳтимол МХДҚда ишлаган тоғасининг исмини Эламан айтмаган. Салиев эса кўпинча «қонун доирасида хал қиламиз» деган жавобни қайтарган.
Бундан аввал Ўш ШИИБининг матбуот котиби Замир Сидиқов «Клооп»га жабрланувчининг аризаси ЖҚУРга «Безорилик» моддаси билан рўйхатга олинганини билдирган. Гумонланувчи қатори ўтаётган 23 ёшдаги Ўшнинг турғуни ўша куннинг ўзида қўлга олиниб, кўрсатмаларни бера бошлаган.
«Йўқ ердан чиққани йўқ»/«жаҳли чиқиб уриб юборган»
Бироқ «Бир Дуйно — Қирғизистон» ташкилотининг етакчиси Толойкан Исмаилова ўзининг саҳифасида бу воқеа бўйича ҳеч ким қўлга олинмаганини билдирган. Исмаилова «Азаттык»қа берган интервьюсида воқеа Салиевнинг иш фаолиятига боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтган.
“Урган киши“ сен ҳеч нарса қила олмайсан, чунки менинг қариндошларим Оқ уйда ҳам, парламентда ҳам ўтирибди. Тинч юр” деб айтган. Йўқ ердан чиққани йўқ. Чунки бу ҳуқуқ ҳимоячилари таниқли бўлиб қолишган. Ишимизга боғлиқ ҳужум эканини четга суролмайман. Бу “ҳуқуқ ҳимоячиси адвокатга ҳужум, қонун доирасида синчиклаб қаралаши керак” деб милицияга мурожаат қилдик, шифокорга бориб эспертизадан ўтди”, — деди Исмаилова.
Милициянинг матбуот хизматидан гумонланувчи “уни ҳеч бир сиёсатга, пиарга аралаштирмасликни” илтимос қилиб, Салиевни жаҳли чиққанидан уриб юборганини айтмоқда деб билдиришди. Шунингдек у Салиевни танимаганини айтган.
“У ўзининг кўрсатмасида адвокат [Салиев] тарафидан йўл қоидаси бузилиб, йўлда авария вазияти пайдо бўлгани сабабли юзига бир марта уриб юборганини тан олган”, — деб айтилади Ўш ШИИБининг тарқатган билдирувида.
Воқеа 26-февралда бўлган. Видеода кўринганидек, Салиевни уриб юборган одам биринчи унинг машинасини олдига тўхтаган. Шундан кейин машинасидан чиқиб, Салиев билан қўл бериб кўришгандан кейин, жағига уриб юборган. Ҳуқуқ ҳимоячисининг ҳамкасблари машинадан чиқиб жанжални тўхтатгандан кейин, Салиевни урган одам машинасига ўтириб кетган.
Аали Қарашев эса КСДП фракциясидан Жогорку Кенешнинг депутати. У Конституция қонунлари, давлат тузилиши, суд-ҳуқуқий масалалари ҳамда Жогорку Кенешнинг Регламенти бўйича парламент қўмитасининг аъзоси. Депутат билан Салиевни урган одамнинг қариндошлик алоқаси аниқланганича йўқ.