Юрист ва Давлат қурилишга қарашли жамоатчилик кенгашининг етакчиси Эрик Ирискулбеков пойтахтнинг деталли режалаштириш лойиҳаси бўйича Бишкек шаҳар кенгашини туманлараро судга берди.
Ирискулбеков «24.kg» ахборот агентлигига берган интервьюсида билдиришича, кейинги ҳафтада суднинг ишни ишловга олиб-олмагани ва ким судья бўлиб тайинлангани маълум бўлади.
«Мен Бишкекнинг марказий қисмини деталли режалаштириш лойиҳасининг ноқонунийлиги бўйича, улар уни бекор қилиши учун даъво аризасини ёздим. Жавобгар қатори Бишкек шаҳар кенгаши чиқади», — деб айтиб берди у.
Шаҳар ҳукумати деталли режалаштириш лойиҳасини 2019 йили-ёқ ишлаб чиқа бошлаган. 2019-йилнинг декабрида эса Бишкек шаҳар кенгаши деталли режалаштириш лойиҳасин қабул қилган.
Ҳужжатни ишлаб чиқишга шаҳар бюджетидан 24 млн сомдан ортиқ маблағ кетган. Шаҳарни деталли режалаштириш лойиҳаси устида Бишкек мэриясининг топшириғи билан Давлат лойиҳалаштириш институти ишлаган.
Деталли режалаштириш лойиҳаси — бу ҳар қандай ҳудудларнинг, турар жойларнинг, транспорт ва яшил ҳудудларнинг чегарасини қабул қилган шаҳар қуриш бўйича ҳужжат. Муҳокама қилинаётган лойиҳа Бишкекнинг марказини Жибек-Жолу — Курманжан-Датка — Ахунбаев — Садирбаев (Баха) кўчаларидан иборат ҳудудларни ўз ичига олади.
Аввалроқ 13-февралда бишкекларнинг гуруҳи матбуот анжуманини ўтказиб, унда деталли режалаштириш лойиҳасини бекор қилиб, янги уйларни экспертизадан ўтказишни талаб қилишган. Улар шаҳарнинг аниқ режалаштириш лойиҳаси «шаҳарликларнинг мулкини тортиб олишга асос бўлиб беради» деб ҳисоблашган.
Шаҳарликларнинг ташаббусчи гуруҳининг вакили Айнура Жумашева «хрущевка» ва «сталинка» уйлари ҳам сурдирилиши мумкинлигини билдирган — бу асосан шаҳардаги уч, тўрт ва беш қаватли кўп квартирали уйлар. Бундай уйлар Бишкекнинг қоқ ўртасида ҳам бор.
Аммо мэр Азиз Суракматов шаҳар ҳукумати шаҳарни қуришда ҳусусий мулкларни тортиб олмаслигини билдирган. «Бу тортиб олиш ҳуқуқи ёки сотиб олиш процедураси йўқ шаҳарни қуриш ҳужжати. Шу сабабдан шаҳарликлар мулки учун хавотир бўлишмаса ҳам бўлади», — деб билдирган у.
Шаҳарнинг марказий қисмини деталли режалаштириш лойиҳасини шаҳар кенгашининг депутатлари 2019 йилнинг декабри охирида қабул қилишган.