Суд ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг иши бўйича йиғинни 6-апрелга жилдирди. Асқаровнинг адвокатлари кассация шикоятига қўшимчаларни киргизган, аммо прокурорлар у билан танишишга улгурмай қолгани сабаб суд йиғини жилдирилди.
Асқаров ўзи йиғинда бўлгани йўқ. Асқаров 2010 йили Қирғизистон жанубидаги этник жанжал вақтида миллатлараро низо қўзитишга ва милиционернинг ўлими бўйича айбланган.
Асқаров ўзи айби йўқлигини ва қийноққа олинганини бир неча бор айтиб чиққан. .
2016 йили БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Асқаров қийноққа олинганини, ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан суд терговлари эса адолатсиз бўлган деб топган. Қўмита Қирғизистон ҳукуматидан Асқаровга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилишва уни дархол озод қилишини талаб қилган.
6-апрелда Олий суд халқаро тавсияларни бажариб, Асқаровни озод қилиши ёки озод қилмасликни ёки уни қамоқда умрбод қолдиришни танлаши керак.
Асқаровнинг иши бўйича батафсил бу материалдан ўқишингиз мумкин.