Қўй-Тош воқеаси: Бош прокуратура Атамбаевга ва яна 13 кишига айб қўйди

346

Бош прокуратурадан “Клооп”га билдиришича, айб актлари қабул қилиниб, собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг уйини штурмга олиш вақтида Қўй-Тошда бўлганларга топшириш босқичида. Аммо муассаса улар қайси модда бўйича айбланаётганини аниқлаб айтиб беришгани йўқ.

Айбланувчиларнинг орасида Атамбаевнинг ўзини ва унинг маслаҳатчиси Фарид Ниязов дохил 14 киши бор. Бундан ташқари, депутат Ирина Карамушкина, Асел Кодуранова, собиқ депутат Равшан Жээнбеков ҳамда собиқ президентнинг тансоқчиси Канат Сагимбаевга ҳам айб қўйилган.

Уларнинг орасида Атамбаевнинг тарафдори Кундуз Жолдубаева ҳам бор. У айблов хулосаси 500га яқин саҳифадан иборат эканини билдирди. “Тергов билан ҳамкорлик қилган одамларнинг ишлари алоҳида ўрганишга бўлинди”, — деб билдирди у.

Атамбаевнинг уйини штурмга олиш

Ҳукумат собиқ президент Алмазбек Атамбаевни Қўй-Тошдаги уйини икки кунга чўзилган штурмга олишдан кейин 8-августда қўлга олган. Штурм вақтида бир спецназчи ҳалок бўлиб, 100га яқин киши жабрланган.

Ҳукумат Атамбаев криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиш иши бўйича сўроққа уч марта келмай қўйгандан кейин уйини штурмга олишга қарор қилган. Атамбаев гувоҳ қатори сўроққа олинар эди, аммо қўлга олингангандан кейин унинг мақоми гумондорга ўзгарган.

Штурмнинг биринчи кунида, 7 августда, Атамбаевнинг тарафдорлари у ерга махсус операция ўтказаётган МХДҚнинг олти ходимини гаровга олган.

Кейинчалик Атамбаевнинг маслаҳатчиси Фарид Ниязов билан депутат Ирина Карамушкина “одамларни гаровга олиш” бўйича гумон қилиниб, уй қамоғига олинган.

Бундан ташқари, Атамбаев қўлга олингандан кейин ҳукумат “Оммавий тартибсизларни уюштириш”, “Одамларни гаровга олиш”, “Қотиллик” ҳамда “Инсон ҳаётига суиқасд” моддалари бўйича яна бир неча жиноят ишларини очган.