Ўш, Қоракўл ва Тўқмоқдаги фуқароларни рўйхатга олиш бўлими етакчилари ишдан четлатилди

416

Давлат рўйхатга олиш хизмати маҳаллий кенгашларда ўтувчи сайлов учун оммавий турда одамларнинг рўйхатдан ўта бошлагани бўйича хизмат текширувини ўтказа бошлади. Бу ҳақда матбуот хизмати билдирди.

Суриштирув тугагандан кейин Ўш, Қоракўл ва Тўқмоқ шаҳарларининг Паспортлаштириш ҳамда фуқароларни қайд этиш бўлимининг етакчилари 18-февралдан бошлаб хизматидан вақтинча четлатилди.

Етакчиларнинг ишдан четлатилишига нима сабаб бўлган?

Ўш ҳамда бошқа шаҳарларда 12-апрелда маҳаллий кенгашларга ўтувчи сайловга нисбатан айрим номзодларнинг тарғиботчилари талабаларга пул таклиф қилиб, паспортларини тўплаб, шаҳарга рўйхатга ола бошлагани очиқланган.

Статистикага кўра, йил бошида 11-февралга қадар Ўш шаҳрида 33 805 фуқаро янгитдан рўйхатга турган бўлса,икки куннинг ичида бу кўрсаткич 2 мингга ўсган — 35 895.

Ўш шаҳрида қайддан ўтган 222 минг фуқаронинг ичидан 139 117сининггина ҳуқуқи бор — бошқача айтганда улар 18 ёшга чиққан, биометрик маълумот топширган ва Ўш шаҳрининг турғунлари. Янги йилдан кейин янгитдан рўйхатга турган 35 895 фуқаролар умумий сайловчиларнинг сонини 25%га кўтарган, уларни потенциал сайловчилар деб ҳисобласак бўлади.

Тўқмоқ ва Қоракўл шаҳрида эса янги рўйхатга турган фуқаролар умумий аҳолининг сонини 19 ва 8 фоизга орттирган. Буларни ҳам потенциал сайловчилар деб атасак бўлади.

Муаллиф: Диана Омурзакова