Жанар Акаев сайловга қатнашиш учун янги рўйхатга олишнинг хавфи хақида

648

Депутат Жанар Акаев 13-февралда Жогорку Кенешнинг йиғинида Ўшда қисқа вақт ичида 40 мингга яқин киши шаҳарга рўйхатга туришганини билдирди. У сайловга қадар ярим йил қолганда янги рўйхатга турганларни овоз бериш ҳуқуқидан ажратиш кераклигини таклиф қилди.

«Биз охирги олти ойда рўйхатга турганлар овоз бера олмайди деган қонунни қабул қилиб, қўлдан келма ҳукумат, парламент ҳамда президентга мурожаат қилиб, сайловнинг муддатини яна икки ойга жилдиришимиз керак. Ҳозирги рўйхатдан ўтганлар овоз бера олмайдиган ҳолатга олиб келишимиз керак, вазиятдан чиқишни бирдан бир йўли шу», — деб билдирди Акаев.

Депутат одамларни қайта рўйхатдан ўтишга мажбурлаётганлар бу одамларнинг келажаги ҳақида ўйланишмаяпти деб ҳисоблайди.

«Туманларда паспортларини олдириб қўйган одамлар пособиясини, пенсиясини ололмаяпти. Улуш ерларида муаммолар бўлмоқда. Мана биз минг сом, икки минг сом берамиз деркан аҳолини катта азобга солдик. Партияларнинг, бўлажак депутатларнинг халққа бўлган яхшилиги шуми? Деярлик барча талабаларнинг паспортларини тўплаб олишяпти, кейин сайловда сайлагандан кейин берамиз деб», — деди Акаев.

Депутатнинг ҳамкасби Кенжебек Бокоев мавзуни йиғиннинг кун тартибига киргизиб, МСКнинг ва ДРХнинг вакилларини чақиришни таклиф қилди.

Жорий йили баҳорида Қирғизистон бўйича 20 маҳаллий кенгашга сайлов ўтади. Асосан сайлов 12-апрелда Ўш, Тўқмоқ, Балиқчи, Қоракўл ва Мойлисувда ўтади.

Бунга қадар МСКнинг раиси Абдижапар Бекматов муассасага «сайлов ўтувчи шаҳарларда рўйхатга туришни истаганларнинг сони кескин ўсмоқда деган сўзлар келаётганлигини» билдирган.

24.kg нашри МСКга таяниб билдиришича, 2020 йилнинг январь ойидан 11-февралнинг ичида Ўшда ўтган йили қанча одам рўйхатга олинса бу вақт ичида шунчалик киши рўйхатга турганини хабар қилган. Бу эса 33 805 киши.

Аввалроқ талабалар овозларини сотишга ва паспортларини беришга мажбурлашаётганини «Клооп»га хабар қилишган. Улар бир овоз учун минг-икки минг сом таклиф қилиб, бош тортганларни имтиҳонлардан қулатамиз» деб қўрқитишаётганини билдиришган.