Баҳодир Қўчқоров Ҳакамлар қўмитасининг етакчиси бўлиб тайинланди

764

Рефери Баходир Қўчқоров Қирғиз футбол союзининг Хакамлар қўмитасининг етакчиси бўлиб тайинланди. Мазкур қарор Қирғизистоннинг футбол федерациясининг ижроий қўмитасининг йиғинида қабул қилинди.

Янги хизматда Қўчқоров хакамлар ва  инспекторлорни ҳар томонлама ривожлантириш, халқаро ташкилотлар билан алоқа тузиш ҳамда яқин хамкорлик каби вазифларни бажармоқчи.

Баходир Қўчқоров 1970 йили 13-майда Ўш шаҳрида туғилган. У футболдаги хакамлик карьерасини 1997 йили бошлаб, дастлабки ўйинини ўша йилнинг 26-майида ўтказган.

Қўчқоров 2000 йилларнинг бошида Қирғизистоннинг чемпионати ва кубоги каби мусобақаларда бош ҳакам қатори чиқиб, 2010 ва 2014 йиллари Жанубий Африкада ҳамда Бразилияда ўтган Жаҳон чемпионатларида ўзбекистонлик Равшан Эрматовнинг ҳакамлар гуруҳида  ассистент қатори жами 9 ўйинни ўтказган — бу рекорд кўрсаткич бўлиб ҳисобланади.

Бундан ташқари, Қўчқоров Клублар аро дунё чемпионатларига, Олимпиада ўйинларига, Осиё кубоги, Конфедерациялар кубоги ҳамда бошқа шу каби турнирларда хакам ассистенти қатори қатнашган.

Қўчқоров охирги ўйинини 2019 йилнинг 10-ноябрида 19 ёшгача бўлганларнинг ўртасида ўтган Тайвань ва Австралия термаларининг ўйинида хакамлик қилиш билан якунлаган.

Қўчқоров карьерасини тугатганини 2019 йилнинг 26-ноябрида Малайзияда ўтган арбитрларни кузатиш бўйича AFC Referees Memento Awards 2020 кечасида эълон қилган.

                                                                                    Муаллиф: Айтурган Айильчиева