Божхона етакчиси ходимлари пора олишини инкор қилди

508

Бишкекда бизнесмен Айэркин Саймаитининг ўлдирилишини ўрганиш бўйича депкомиссиянинг йиғини бўлиб ўтди. Қирғизистонда уни нуфузли дейилган Матраимовлар клани билан боғлашади. Аввалроқ «Клооп», «Азаттык» ва OCCRP Саймаити Қирғизистондан 700 млн доллар чиқариб кетганини тан олган ҳамкорликдаги суриштирувини эълон қилишган.

Божхона хизматиннг бошчиси Алтинбек Торутаев йиғинда божхоначилар пора олишларини инкор қилди. Унинг айтишича, қирғиз-қозоқ чегарасидаги божхона постлари «тўлиғи билан автоматлаштирилган, ҳар бир юк ташиган транспорт эса қайдга олинади».

Торутаев билдиришича, суриштирув эълон қилингандан кейин электрон тизимларни кўрсатишга ОАВ вакиллари чақирилган.

«10дан ортиқ журналист бизга келиб, қандай қилиб барча инсон факторининг иштирокисиз қайд этилишини ўз кўзлари билан кўришди. Хатто бизда 500 киллограм ҳам йўқолмайди, бутунлай бир транспорт ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас. Бу умуман бўлмаган гап. “Азаттык” журналистларининг уч марта чақирганмиз, аммо бош тортишган», — деб билдирди Торутаев.

Унинг баёноти бўйича, божхона ходимларига пора олишнинг ҳожати йўқ, чунки «беш давлатнинг келишувига кўра, транзит юк учун ҳақ тўланмайди».

Божхонадаги коррупция бўйича суриштирув

2019 йили ноябрда ўлдирилган Айэркин Саймаити журналистларга Қирғизистон орқали контрабанда товарлар ташилиб турган божхонадаги тартибланган коррупция схемаси ҳақида айтиб берган. Бу бизнес юк ташиш бўйича магнат Хабибулла Абдуқодирга тегишли бўлган.

2011-2017 йиллар давомида Айэркен Саймаити ҳамда унинг «Абдираз» фирмаси турли йўллар билан Қирғизистондан чет ўлкага пул ташиб турганда мамлакат бюджетига олти миллиард сомга яқин солиқ тушмай қолган.

21-январда Жогорку Кенешдаги депутатлар комиссиясининг йиғинида тегишли идораларга бу бўйича бир неча бор хизмат ҳужжатлари жўнатилиб тургани, аммо ҳеч қандай чоралар кўрилмагани маълум бўлган.

Божхонадаги коррупция можаролари

Бош прокуратура 2018 йили апрелда божхона хизматиннг ишчиларини Қирғизистонга оғир юк машиналарни киргизишда тадбиркорларга тўлов тўламасликда ёрдам беришган деб айбланган — уларни трактор қатори расмийлаштиришган. Давлатга келтирилган зарар миқдори 30 млн сомни ташкил қилган. Мазкур факт бўйича «Коррупция» моддасининг асосида жиноят иши қўзғалган.

Ўша йилнинг мартида МХДҚ бюджетдан 217 млн сом ўғирлаш иши бўйича жиноят ишини қўзғаган. Гумондорларнинг орасида солиқ ва божхона хизматининг, жумладан иқтисод вазирлигининг ходимлари бўлган.

Икки ойдан кейин Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати Хитойдан келган товарларни ноқонуний расмийлаштиришда айбланган Марказий божхона хизматининг собиқ бошчиси Нурбек Айбашевнинг уйида тинтув ўтказган. Финполнинг фаразига кўра, божхона тўловлари тўланмагани ортидан мамлкатга келтирилган зарарнинг миқдори 166 млн сомни тузган.