Сооронбай Жээнбеков Жениш Разаковни берган аризаси асосида вице-премьер-министри лавозимидан бўшатди.
Разаков бу хизматга 2018 йилнинг апрель ойида тайинланган. У чегара ва Евросиё иқтисодий иттифоқига боғлиқ масалаларга масъул бўлган. Бу хизматга қадар Разаков президентнинг маслаҳатчиси хизматини эгаллаган.
Охирги вақтда Разаковнинг фаолияти танқидга олинган. Бундан бир ой аввал, 15-январь куни, чегарадаги жанжалдан кейин қўлга тушган Баткеннинг турғунларини қўллаш митингида Разаковни истеъфога чиқариш талаби ҳам қўйилган.
Разаков эса митингга чиққанларни “улар пул билан чиқарилган одамлар” деган фикрини билдирган. Журналист Канишай Мамиркулова билан жамоат фаоли Самат Алиев бу гаплар “уларнинг обрў-эътиборини ва фуқаролик номусига путур етказди” деб Разаковни судга бериб, компенсация тариқасида ҳар бири 5 миллион сомдан тўлаб беришни талаб қилишган. Аммо Бишкекнинг Биринчи май туман суди аризани қабул қилмаган.