Иссиқкўлдаги «Саричат Ээрташ» қўриқхонасининг фототузоқлари оқ қоплон, айиқ ва узун думли сариқ сичқонни тасвирга олган.
Узун думли сариқ сичқон — бу сувсарлар оиласидаги териси қимматбаҳо кичкича йиртқич. Унинг бўйи, думини ҳисобга олмаганда 30 сантиметрдан ортмайди. У тумшуғи учли, боши тухумсимон, қулоқлари юмалоқ, танаси узун ва оёғи қисқа жонивор.
Узун қуйруқли сариқ сичқон — йиртқич. У ўзидан катта ҳайвонларни овлашга қодир. У жуда тез югуради, панжалари кучли, уларнинг ўлжаси деярли қочиб қутила олмайди.
«Охирги йиллари қўриқхонада нодир учровчи ёввойи хайвонлар ва қушларнинг турлари кўпаяётгани сезилмоқда», — деб билдиришди Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва ўрмон ҳўжалиги давлат агентлигидан.
Иссиқкўлнинг қўриқхонасида бошқа яна ҳайвонларнинг кам учровчи турлари ҳам йўқ эмас. Қўриқхонада сут эмизувчилар, балиқ ҳамда қанотлиларнинг турлари учрайди. Уларнинг аксарияти қизил китобга кирган.
У ерда бундан ташқари, ўсимликларнинг 200дан ортиқ тури, томирсиз ўсимликларнинг 45 тури, қўзиқориннинг 30дан ортиқ тури бор.
Қўриқхона денгиз сатҳидан 3000дан 5000 метргача баландликда, Иссиқкўл вилоятиинг Жети-Огуз туманидаги Барскон қишлоқ ҳудудида ўрин олган.
Унинг умумий майдони 149 гектарни ташкил қилади. Уларнинг ичидан 704 минги — яйловлар, 122 минги тўқайлар, 303 минги музликлар бўлса, 87си сувларни ташкил қилади.