Турк ҳукумати Саймаитининг ўлдирилиши бўйича ишни махфийлаштирди

583

Жогорку Кенешда 11-февралда 2019 йилнинг ноябрь ойи бошида Истамбулнинг кафеларидан бирида ўлдирилган тадбиркор Айэркен Саймаитининг ўлими юзасидан иш бўйича депутатлар комиссиясининг йиғини бўлиб ўтди.

Йиғинда Бош прокуратуранинг коррупцияга қарши ҳаракатланиш бошқармасининг прокурори Кумарбек Байдилдаев бизнесменни ўлдириш бўйича иш “фавқулодда оғир” категориясига киришини ва бу иш бўйича суриштирув “махфийлик” белгиси билан ўтаётганлигини хабар қилди.

Комиссия аъзоларидан бири, депутат Омурбек Бакиров, прокурордан Саймаитининг ўлдирилиши унинг Қирғизистондаги иши билан алоқадор бўлиб-бўлмаганини сўради.

“Ахборот воситалари ёзгани каби, 5 киши қўлга олинган, уни икки нафаридан қирғиз паспортлари топилган. Сизларда маълумот борми?” — деб савол қўйди депутат.

Байдилдаев турк ҳукуматига “халқаро топшириқ” берилган деб жавоб берди. Унинг айтишича, ҳозирча гумондорларнинг қирғиз фуқаролигини тасдиқлаган ҳужжатлар йўқ.

“Агар далиллар бўлса, унда биз текшириб, ҳуқуқий баҳо берамиз. Аммо Туркия тарафдан бу Қирғизистоннинг фуқаролари деган маълумот йўқ, турк тараф ҳужжат бергани йўқ. Саймаитининг Туркияда ўлдирилиши оғир жиноятлар категориясига киргизилгани боис, суриштирув махфий белгиси билан ўтмоқда, шу сабабдан тергов сирига боғлиқ ҳеч нарса айта олмайман”, — деди прокурор.

Саймаитининг ўлдирилиши

Айэркен Саймаити Истамбул меҳмонхоналарининг биридаги кафеда 10-ноябрла ўлдирилган. Туркия ОАВларининг маълумоти бўйича, Саймаити кафеде ўтирганда унга бир эркак киши яқинлашиб, товуш пасайтиргичлик тўпонча билан бошига ўқ отган.

Саймаитининг ўлими юзасидан иш бўйича тўрт киши кўлга олиниб, гумондорлар изини яшириб қочиб кетган машина билан қурол топилган. Саймаитининг ҳаёти 1000 долларга баҳоланган деб айтилмоқда — қотилларга шунча миқдорда пул тўланган дейилган.

Кейинчалик, 21-ноябрда, Жогорку Кенешда тадбиркорнинг ўлдирилишини ўрганиш бўйича депкомиссия тузилган. Унга турли фракциядан ўн депутат кирган.

Қирғизистонда Саймаитини таъсирли дейилган Матраимовлар клани билан боғлашади. “Клооп” ва “Азаттык” Саймаити Қирғизистондан 700 млн доллар чиқиб кетганини тан олгани ҳақида суриштирув чиқаришган.

Пулларнинг кўп қисми 55 ёшдаги хитойлик тадбиркор Хабибула Абдуқодирга жўнатиб турилган. У декларация қилинмаган ва нотўғри расмийлаштирилган миллионлаб долларлик товарларни Хитойдан Қирғизистонга ҳамда ундан нари қўшни мамлакатларнинг бозорларига етказиб турган.

Саймаитининг айтишича, Абдуқодирга божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов ёрдам бериб турган — у орқали бир қатор давлат ходимларини сотиб олиш амалга оширилган.