Дўстларига хазил қилиш мақсадида бомба муляжи ясалган. Текширув бошланди

545

МХДҚдан билдирилишича, 9-февралда милицияга квартиралардан бирида бўлаётган шовқиндан шикоят қилиб қўнғироқ тушган. Телефонда айтилган манзилга келган милиционерлар квартирада маст аёл билан эркак уришаётганини кўришган.

Милиционерлар квартирани тинтаётиб сохта портлатгич ускунасини топишган — соат механизми бор қутича.

«МХДҚ ходимлари билан биргаликда қутини кўриб чиқишда у муляж эканлиги аниқланди. Мазкур муляж танишларга хазил қилиш мақсадида ясалган», — деб билдиришди МХДҚдан.

Бишкек ШИИБи мазкур фактни ҚЖУРга қайд этди. «Отувчи қуролни, у билан бирга ўқ-дориларни, портловчи моддаларни ҳамда портловчи қурилмаларни ноқонуний сотиб олиш,бериш, сотиб ўтказиш, сақлаш, ташиш ёки олиб юриш» моддаси билан судгача текширув бошланди.