Парламент матбуот хизматиннг етакчиси Ибраим Нуракун ўғли 2019 йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган улоқ ўйинининг видеосини эълон қилди.
Видео отга минишга харакат қилаётган парламентнинг спикери Дастан Жумабековни тасвирга олишдан бошланади. Жумабеков иккинчи харакатидан кейингина отга минади — бунга унга яқинда турган киши ёрдам беради.
Жумабеков ўйинга кира олиши учун яна икки киши унга барқарор ўтиришига ёрдам берган.
Ибраим Нуракун ўғлининг айтишича, спикерни мазахлаш мақсадида бунгача монтажланган видеони тарқатишган.
« [Видеонинг] монтажсиз версиясини кўра оласизлар. Отдан ким ҳам қуламаган», — деб тушунтиради Нуракун ўғли Жумабековни қўллаб.