Баткенда ҳарбий машғулот вақтида ўқдан ярадор бўлди

538

Баткен вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларидан бирида ефрейтор ходими ўнг билагига ўқ тегиб ярадор бўлди. Бу ҳақда Бош штабнинг матбуот хизмати хабар қилди. 

Ҳалокат 22-январга ўтар куечаси Калашников автоматидан ўқ отиш бўйича машғулот вақтида бўлган. Автоматдан чиққан ўқ қаттиқ жисмга тегиб, қайта ҳарбийга йўланган. Ҳарбийга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, ҳудудий касалхонага етказилган. Ҳозирда унинг аҳволи «қаноатланарли» деб баҳоланмоқда.

Воқеа тафсилотларини аниқлаш учун Қуролли кучлар ҳарбийларининг раҳбарияти томонидан ички суриштирув бошланди.

Бунга қадар, йил бошида Жалолобод вилоятида чегара хизматининг аскари оёғига ўқ отиб олган. Ўшанда Чегара хизмати воқеа «тасодифан» бўлган деб билдирган.

2019-йилнинг декабрь ойида Алай туманининг Гулча қишлоғидаги №92843 ҳарбий қисмида хизмат ўтаган 22 ёшдаги ефрейтор ток уриб вафот этган. Кейинчалик мазкур ҳарбий қисм командири Мелис Бошкоев етакчилигидаги масъулиятсизлиги учун ишдан олинган.

Муаллиф: Тимучин Аканов