Уч эркак «никоҳга олиш мақсадида қиз олиб қочгани» учун қўлга олинди

499

Ўш шаҳрида 22 ёшдаги қизни олиб қочишга гумонланиб уч йигит қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га Ўш ШИИБининг матбуот котиби Замир Сидиков хабар қилди.

Воқеа 22-январга ўтар кечаси юз берган. Қиз озиқ-овқат дўконига чиққанда уни уч киши мажбурлаб автомобилга солиб кетишган. Қиз ўғирлангани ҳақида милицияга ота-онаси хабар қилган. 

«Қиз ҳозирда ота-онасининг қўлида. Шубҳалилар қиз билан таниш бўлган экан. Қонун бўйича уларга [минимал] 5 йил қамоқ жазоси қаралган», — деди Сидиков.

Шубҳалиларнинг икки нафари Ўш шаҳрининг турғуни, бири эса Тожикистон фуқароси бўлган. Мазкур факт бўйича «Одамни никоҳга олиш мақсадида ўғирлаш» деган модда билан судгача текшириш бошланиб, улар вақтинча ушлаб турилувчи жойга киргизилди. 

Жиноят кодекси бўйича одамни никоҳга мажбурлаб олиш учун олиб қочишга 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўзда тутилган. Ўсмирни ўғирлаганлар 7,5 йилдан 10 йилгача қамоқ жазосига кесилиши мумкин ёки 200 минг сомгача жаримага тортилиши мумкин. 

Муаллиф: Сезим Толомбай қизи