«Бегона давлатда касал юқтириб олиш даҳшатли»: Уханда изоляцияда қолганлар билан суҳбат

613
Карантинга ёпилган Хитойнинг Ухань шаҳри / instagram.com/athene.news

Мақоланинг асли рус тилида Еврорадионинг сайтида эълон қилинган. Биз унинг таржимасини ҳавола қиламиз. Муаллифи — Мария Войтович.

Анжелика Зудина / Фейсбук

«Одамлар хазилга олишга харакат қилишмоқда, лекин барчаси нима бўлаётганини тушуна олишмаяпти. Аммо шахсан мен ўзимни қайсидир бир апокалипсисда ҳис қилаяпман», — дейди талаба Анжелика Зудина. У Хитой ҳукумати короновируснинг чиқиши сабаб 23 январда карантинга ёпган Ухан шаҳрида яшайди. 

«Ижтимоий тармоқларда кўпинча ўрта ёшдагилар ва ундан катталар касалланади деб ҳамма бир-бирини руҳлантиряптию Биз ёшлар эса хавотирланяпмиз. Бир оз ваҳимага тушдик, аммо бир озгина. Жамоат транспортлари ишламаяпти. Шаҳарда бир нарса сочилади деб бугун огоҳлантиришган, шунинг учун соат 16:30дан 21:00гача кўчага чиқиб бўлмайди. Аммо мен бусиз ҳам уйдан чиқмайман», — деб айтиб берди Анжелика.

Анжелика олдиндан озиқ-овқатларни олиб қўйганини, шунинг учун ҳозирча заҳираси етарли эканини айтади. Эрта билан дўконга дўсти бориб келади. 

11 миллион аҳолиси бор шаҳар бошқа дунёдан ажралган — Альберт Камюнинг «Вабо» романидаги Оран каби.

Наталия Байдич / ВКонтакте

«Карантин ҳақида маълумот чиқиши билан одамлар шаҳардан тез орада чиқиб кетишга харакат қила бошлади, — деб айтиб берган Еврорадиога яна бир талаба Наталия Байдич. — Кимлардир қўшни провинцияга қадар етиш учун ҳусусий ҳайдовчи топишганини айтишмоқда. 3000  юанга [430$]! Ҳозир йўллар ҳам ёпиқ, шу сабабдан чиқию кетиш мумкин эмас Қайта орқага жўнатишмоқда».

Халқ карантин ҳақида эшитиб олиб супермаркетларга жўнашди. Аммо шопинг узоқ давом этмаган: дўконлар бирини ортидан бири ёпиляпти. Ҳозирда шаҳар марказида милиция иш олиб боряпти. 

«Аксариятини вирусдан кўра карантин қўрқитиб қўйди. Бу қанчагача давом этиши ва қачон шаҳардан чиқиб кетиш мумкинлиги номаълум, — дейди талаба. — Юқтириб олиш ҳам хавфли. Айниқса бегона юртда юрганингда».

Игорь Шпырёв / Фейсбук

Игорь Шпирёв Ухань портида менежер бўлиб ишлайди. У изоляцияланган шаҳардан чиқиб кетишга улгурган. Назорат ўтказиш пунктида унинг ва ҳайдовчисининг сиҳати ҳақида суриштириб, ҳароратини ўлчашган. Касаллик белгилари бўлмагани учун уларни ўтказишган.

«Ҳарорати борларни махсус ҳудудга бориб тўхташга жўнатишаётганини кўрдим», — дейди Игорь.

«Апокалипсис ва ваҳима йўқ,— деб тинчлантиради у. — [Дўконларда] тиқилинч эртага зомбилэнд бошланиши учун бўлаётгани йўқ. Ҳозир Янги йил арафаси. Ҳамма озиқ-овқат олишга улгурмай қолган. Мен ҳам ҳозир агар кетиб қолмаганимда озиқ-овқат олиб юрган бўлардим. Ваҳимага тушишга ҳожат йўқ».