Милиция икки аёлни қўлга олди — улар гўдакни сотишда гумон қилинмоқда

539

Ўзган туманида 21-январда янги туғилган чақалоғини 5 минг долларга савдолашаётган еридан 23 ёшдаги аёл қўлга олинди. Чақалоқни сотишга унга 45 ёшдаги онасининг дугонаси ёрдам бермоқчи бўлган.

Ўш вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Женишбек Аширбаев «Клооп»га чақалоқ болалар уйига жойлаштирилганини билдирди. Шунингдек у  «қўлга олинган аёл ўғлини никоҳсиз туққани сабаб, қариндошларига билдирмай сотиб фойда кўришни истаганини» айтди.

Мазкур факт бўйича «ёш болани савдо қилиш» моддаси бўйича судгача текширув бошланди. Қўлга олинганларнинг эҳтиёт чораси кўрилиб, чақалоқнинг онаси уй қамоғига чиқарилди. Уни онасининг дугонаси эса икки ойга қамоққа олинди.

Ўш вилоят судининг матбуот котиби Бекзат Осмонкулов онага нисбатан бундай қарор унинг балоғатга етмаган икки фарзанди бўлгани ҳамда соғлиғини тиклаши кераклиги ҳисобга олиниб чиқарилганини билдирди. Бола сотишга ёрдамлашмоқчи бўлган аёлнинг эҳтиёт чорасини қарашда судья бунгача судланганини ҳисобга олган. 

Бу оналар гўдагини сотишга харакат қилган биринчи ҳолат эмас. Бунгача Ўзган туманининг 22 ёшдаги турғуни 2019 йилнинг 15-июлида бир ойлик чақалоғини номаълум одамларга 30 минг сомга сотишга харакат қилаётганда қўлга олинган. 

Муаллиф: Ирисбек Шадибеков