Ҳукумат ЕОИИ давлатларидан Қирғизистон ҳудудига ташиб келинган товарларни назорат қилишни кучайтиради. Ҳукуматнинг айтишича, айрим товарлар Қирғизистонга нолегал олиб кирилади.
Қирғизистоннинг вице-премьер-министри Замирбек Аскаров билдиришича, 2018 йилнинг октябридан бошлаб Қозоғистондан нефть маҳсулотларини ташишга вақтинча тақиқ қўйилган. Бироқ, қирғиз-қозоқ чегарасидаги назорат ўтказиш пунктларидан нефть маҳсулотлари тегишли ҳужжатларисиз ва қўшимча солқилар тўланмай ташилаётгани ҳақида билдиришмоқда.
«Ташилган юк бўйича ноаниқ маълумотларни ёритиш фактлари бор. Қоғозда товарларнинг сони ҳамда аталишлари бошқа, аслида умуман бошқа маҳсулот ташишади», — деди Аскаров.
Бундан ташқари, у чегара ҳудудларидаги назорат ўтказиш жойларида товарларни расмийлаштиришнинг автоматлаштирилган тизими яхшиланади деб билдирди. Аскаров товарларни расмийлаштириш пунктлари темир йўл бекатларида ҳам ўрнатилиши керак деб билдирди.
«Биз тадбиркорликнинг масъулиятсиз вакиллари билан қатъий курашиш ниятимиз бор. Бари адолатли ва ошкора бўлиши керак», — дея хулосалади сўзини Аскаров.
Қирғизистондаги контрабанда
Ноқонуний ташилган ёқилғи мойи парламентнинг йиғинида бир неча бор муҳокама қилиб келинган. Бу мавзу ОАВларда ҳам кўтарилган. Масалан, Тўқмоқдаги контрабандаларнинг отишмалари батафсил ёритилган ва уни депутат Урмат Самаев билан боғлашган. Шунга қарамай, парламент контрабандага қарши курашни қаноатланарли деб топган.
Бундан ташқари, «Клооп», «Азаттык» ҳамда OCCRP Қирғизистондаги контрабанда ҳақида кўламли суриштирув ўтказишган. Суриштирув қиммат товарлар Қирғизистонга арзон газлама қатори киргизилиб, солиқлар тўланмаганини қўрсатган. Шунингдек, Қирғизистондаги товарлар ЕОИИ ўлкаларига ҳам қоида бузарликлар билан чиқарилиб, бир неча ўлканинг бюджетига зарар етказган.
Миллий статистика қўмитасининг 2017 йилга кўра маълумоти бўйича, яширин иқтисод Қирғизистоннинг ЯИМининг 24% тузадию Контрабанда расмий назорат ўтказиш пунктлари, шунингдек «яшил чегара» деб аталган аниқланмаган чегарадаги пунктлар орқали ўтади.
Муаллиф: Ажар Бакирова