Маст ҳолда автомобил бошқарган судья инспекторнинг устидан ўзи ишлаган Жалолобод судига шикоят қилди

578

Жалолобод шаҳар судининг раиси Элмира Сулайманова ўтган йилнинг охирида аварияга учраган. Тайинланган экспертиза унинг матс ҳолда бўлганини кўрсатган. Судьянинг автомобили жарима майдончасига тўхтатилиб, ҳайдовчига нисбатан протокол тузилган.

Жалолобод шаҳар Йўл харакати хавфсизлигини назорат қилиш бўлимининг (ЙХХНБ) матбуот котиби Айбек Сатибалдиев «Клооп»га Сулайманова инспектор тузган протоколдан шикоят қилиб ўзи ишлаган судга ариза билан мурожаат қилганини билдирди.

«[Судьяни] ушлаган инспектор тарафидан [Жалолобод шаҳар] судига ишонмаслик бўйича мурожаат қилди, чунки Сулайманова ўзи ишлаган судда кўрилмоқда. Шунингдек бошқа туманнинг ёки вилоятнинг судида қаралишини илтимос қилдик. Бундан ташқари ўша судья [Сулайманованинг] ёзилган шикояти бўйича бизда ҳеч қандай маълумот йўқ эди, инспектор ҳам маълум қилмаган», — деди Сатибалдиев.

Сатибалдиев суд йиғини 22-январга жилдирилганини хабар қилди. Инспекторнинг ишни бошқа судга ўтказиб бериш илтимоси қаноатлантирилгани йўқ.

20-январда ўтган суд йиғини эса очиқ бўлиши кераклигига қарамай, журналистларнинг киришига тўсқинлик қилинган. Kaktus.media нашрининг шахсий манбасининг айтишича, суд шундай йўл билан воқеани жамоатчиликдан яшириб, судьяга протокол тузган инспекторга босим ўтказишга харакат қилмоқда.

Сулайманова ўтган йилнинг 30-декабрига ўтар кечаси «Тойота» машинасида «Дэу-Нексия» машинасини уриб олган. Воқеа бўлган ерга йўл харакати хавфсизлигини назорат қилиш ходимлари бориб, текширув ишларини бошлаганда у ҳужжатларини кўрсата олмаган. Автомобилини жарима майдончасига олиб бораётганда ўзини Жалолобод шаҳар судининг судьяси деб таништирган.

Инспекторлар Сулайманова спиртли ичимлик ичиб олган деган шубҳа билан, уни наркология бўлимиг аолиб боришган. Наркология бўлимижа судья маст ҳолда экани аниқланган. Воқеа бошидан охиригача маҳаллий телеканалнинг теледастурига тасвирга олинган.

Сулайманованинг устидан Бузишлар бўйича кодексида кўзда тутилган «Транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқаруви» ҳамда «Йўл  харакатининг бошқа қоидаларини бузиш» моддалари бўйича протокол тузилиб, жами 24 минг сом жарима пули солинган.

Муаллиф: Сезим Толомбай қизи