Мамлакатдан 100 минг долларни чиқаришда пулнинг келиб чиқишини тушунтиришга тўғри келади

559

Давлат божхона хизмати Евроосиё Иқтисодий Иттифоқининг (ЕОИИ) киргизган янги қоидалари бўйича маълум қилди. Мазкур қоидаларга кўра, шлкадан 100 минг долларни ёки ундан кўп пулни (ёки унга баробар бўлган бошқа валютадаги суммани) ташқарига чиқаришда пулларнинг келиб чиқиши бўйича ҳужжатларни кўрсатиш керак. Пулларнигина эмас, шу қийматга тўғри келувчи қимматбаҳо қоҳозларни ҳам изоҳсиз чиқариб кетиш мумкин эмас.

Пулларнинг келиб чиқишини исботлаш учун ҳужжатларни бериш керак. Масалан, сизда мазкур маблағ бор эканини исботловчи банк ҳужжатлари — иқтисод қилинган пуллар ёки дивидентлар ҳақида маълумотнома, кредит олинганлигини, қимматбаҳо қоғозларнинг сотилганлигини ёки сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Бундан ташқари, сиз шу қийматга мулкни меросга олганингизни ёки шу қийматга ўз мулкингизни сотганингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам ярайди.

Бу нима учун муҳим?

Финполнинг маълумоти бўйича, Қирғизистондан деярлик миллиард долларнинг изини яшириб ҳамда ноқонуний чиқариб кетишган. Бизнесмен Айэркен Саймаити ҳамда унинг курьерлери пул чиқариб ишлашган.

Саймаити йирик ва нуфузли бизнесмен Хабибула Абдуқодирнинг қўл остида ишлаган. У кўплаган нуфузли қирғиз амалдорларининг бизнеси билан алоқадор. Саймаити Абдуқодир билан жанжаллашиб кетгандан кейин журналистик суриштирувнинг маълумотчиси бўлиб, Қирғизистондан пулларни қандай чиқариб кетишганини айтиб берган.

Саймаитига ишлаган бир курьер бир вақтда мамлакатдан миллион доллардан ортиы пул чиқариб кета олган. 2019 йилнинг октябрида курьерлардан бирининг жасади уни автомобилининг багажида топилган. Ўша йилнинг ноябрь ойида Саймаити ҳам ўлдирилган.