Денис Петрашов сувда сузиш бўйича CIG Challenge халқаро турнирида кумуш медаль ютиб олди. Мазкур мусобақа Швейцариянинг Женева шаҳрида ўтган.
У кумуш медални 200 метрлик масофани 2 дақиқа 15 сонияда сузиб ўтганлиги учун олган. Петрашов бундан ташқари 100 ҳамда 50 метрлик масофаларда ҳам куч синашиб, тўртинчи ва еттинчи ўринларни олган.
Петрашов 2020 йили Токиодо ўтадиган Олимпиада ўйинларига қатнашиб, 100 ва 200 метрлик масофаларда брасс стили бўйича куч синашади. У 2016 йили Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларига қатнашган.
2020 ёзги Олимпиада ўйинлари 2020 йилнинг 24-июлида Токиодо бошланади. У ўйинларга Денис Петрашовдан ташқари бошқа қирғиз спортчилар ҳам қатнашади: курашчи Айсулуу Тинибекова, енгил атлетикачи Дарья Маслова, полвон Атабек Азизбеков ҳамда чопувчи Юлия Андреева.