«Чындык» нашрининг директори Турсунбек Бейшенбеков икки ойга уй қамоғига қўйиб юборди. У 20-январда Ҳарбий прокуратурага сўроққа чақирилиб, ундан нари 48 соатга вақтинча сақланувчи жойга киргизилган эди.
Бейшенбековнинг адвокати Таалайгул Токтакунова билдиришича, у ИИВни раҳбарининг собиқ ўринбосраи Курсан Асанов билан хизмат вазифасини суиистеъмол қилишга бирга қатнашганлигига ва билиб туриб қилинган жиноят ҳақида ёлғон маълумот беришда гумонланмоқда.
«Журналист Асанов билан жиноятда бирга қатнашгани бўйича қўлга олинган. Курсан Асанов бу амалдор ҳақида қандайдир бир маълумот олиб, уни Турсунбекка берган, у эса буни тарқатган деб айтилмоқда. Мен бу амалдор ҳақида умуман ҳеч нарса айта олмайман. Юқори лавозимдаги бир амалдорга тегишли бу маълумот 2014, 2015 йиллардан бери айтилиб келган», — деб билдирди у.
Адвокат Бейшенбековнинг қўлга олинишини «ноқонуний» деб ҳисоблайди. «Унга жиноятни амалга оширишда шубҳа қўйиш бўйича билдириш хати ҳам берилмаган. Уни билдирув бермаёқ қўлга олишган, аниқроғи уни қўпол процесс хатолари билан [қўлга олишган]», — деб айтиб берди Токтакунова.
Унинг айтишича, Темир Сариев Бейшенбековнинг бўшатилишига ёрдам берди деган ОАВлардаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди.
«ҳозирда бир сиёсатчини Бейшенбековнинг бўшатилишига алоқаси бор дейилган маълумот тарқамоқда, аммо бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Барча сиёсатчиларнинг бу ишга алоқадор қилиб, сиёсийлаштирмаслик керак», — деб билдирди Токтакунова.
Бунга қадар, 16-январда Ҳарбий прокуратура Бейшенбековни сўроққа чақирган эди. Ўшанда у «2016 йилдан бери танқидга олиб келаётгавн амалдор бўйича сўроққа олинганини» билдирган. Аммо журналист гап ким ҳақида бўлаётганини айтмаган.
«У амалдорга нисбатан танқид бугунги кунда ҳам чегара масаласи бўйича қаттиқ айтилмоқда. Керак бўлса авжига чиқди. Энг қизиғи Қўй-Тош воқеаси буёқда қолиб, бўш амалдорнинг, қайдаги бир шафёрнинг бўлмаган қуруқ абсурдларига боғлиқ чақирибди. Бу кўриниш жуда кулгили ва ачинарли...», — деб билдирган у ўшанда.
Ҳарбий прокуратура бундан ташқари, «Азия Ньюс» газетасининг бош муҳаррири Асланбек Сартбаевни ҳам сўроққа чақирган. Сартбаев ўзи «терговнинг манфаатларига боғлиқ кимнингдир исмларини атай олмаслигини» билдирган.