Отишма, тошлар ва эвакуация. Қирғиз-тожик чегарасида нима содир бўлди

74

Тўққизидан 10 январга ўтар кечаси Қирғизистон Чегара хизмати қирғиз-тожик чегарасида можаро келиб чиққанлиги ҳақида хабар берди. Агентликнинг хабар беришича, соат 00:40 атрофида Баткен вилоятининг Жака-Орук шаҳрида номаълум шахслар қирғизистонликлар ичида бўлган машинага ҳужум қилишган. Машина тошбўрон қилинган, шундан кейин тажовузкорлар Тожикистон ҳудудига яширинишган. Машинанинг ён ва орқа ойналари синдирилган.

Орадан бир соатча вақт ўтгач, худди шу каби ҳужум Кочо-Қарин шаҳридаги автомашинага қилинган ва ойнаси синдирилган. Соат 2: 40да эса Дахмадаги бир қирғизистонликнинг уйига тош отилди - чегарачилар уйга киришганида, уларни Тожикистондан ҳайдаб чиқаришди. Дахма участкасининг аҳолиси хавфсизлик учун эвакуация қилинди.

ДЧХ маълумотларига кўра, кичик калибрли ов милтиғидан ўқ узилган. Отишма камида эрталабки соат 6гача давом этган, аммо соат 9га келиб Чегара хизмати отишма тўхтаганини билдирган. Муассаса чегарадаги вазиятни «кескинлик элементлари билан нисбатан барқарор» деб атади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги можарода жабрланганлар йўқлигини таъкидламоқда, гарчи аввалроқ ойналари синдирилган автомобил йўловчилари яралангани хабар қилинганди.

Чегарадаги можаро бўйича Боткен вилояти ҳокими Акрам Мадумаров ва Тожикистоннинг Суғд вилояти раҳбари Ражаббой Аҳмадзода муҳокама қилишди.