Оқ-Бура сойи соҳилини ободонлаштиришга 1 млн сомдан ортиқ маблағ ажратилади 

415

Ўш шаҳар мэриясида 9-январда Оқ-Бура сойининг соҳилини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш лойиҳаси муҳокама қилинди. Уни амалга оширишга маҳаллий бюджетдан 1 млн 200 минг сом ажратилмоқчи.

«Сой этакларини ноқонуний қурулишлардан тозалаш ишлари бир ойдан кейин бошланади. Бари қонун доирасида бўлиши учун бунгача ноқонуний қурулишлар судга берилган», — деди «Клооп»га мэриянинг матбуот котиби Азамат Абсаттаров.

Абсаттаров сойнинг 5400 метри таъмирланишини таъкидлади. 

Лойиҳа ўз ичига тротуар, велойўл, одамлар ўтувчи кўприкларни, тунги ёриғлантиришни ҳамда хордиқ чиқариш жойларни қуришни олади. 

Шаҳар ўртасидан оқиб ўтган Оқ-Бура сойининг узунлиги 136 километрни тузади. Унинг этагида 400дан ортиқ ноқонуний қурулишлар бор. Қурулишларнинг эгаларига шаҳар экотехинспекция огоҳлантириш бериб, соҳилни бўшатмаганларни судга беришини хабар қилган.

Муаллиф: Алтинай Урматбек қизи