Январь ойининг охирижа қирғиз-қозоқ «Ак-Жол» ва «Кордай» пунктлари реконструкцияга ёпилади. Чегара хизмати қачон ёпилишининг аниқ кунини ва қанча вақт ўтказиш пункти ишламаслигини айта олгани йўқ.
Назорат ўтказиш пункитининг (НЎП) ўтказиш имкониятини уч карра кўпайтириш ваъда қилинмоқда.
НЎП реконструкция учун ёпилгандан кейин икки ўлканинг чегарасидан Чуй вилоятидаги бошқа пунктлардан ўтиш мумкин бўлади.
Ғарб томонда икки назорат ўтказиш пункти ишлайди:
- «Чалдибар» ўтказиш пункти. Бу пункт орқали Қирғизистон, Қозоғистоннинг фуқаролари ва чет эллик фуқаролар ўта олади. Шунингдек енгил ва юк ташувчи машиналар учун очиқ. Бу ўтказиш пункти Чуй вилоятининг Панфилов туманидаги Чалдибар қишлоғининг ёнида жойлашган.
- «Кайинди Темир жол» НЎПи — Қирғизистоннинг ва Қозоғистон фуқарори билан чет элликлар учун кўп тарафли ўтказиш пункти. Чегадан поезд билан йўл юрган йўловчилар ва юклар ўтказилади. У Кайнди шаҳрида жойлашган.
Шарқий томонда уч ўтказиш пункти ишлайди:
- «Ак-Тилек» ўтказиш пункти. Бу пункт орқали Қирғизистон ва Қозоғистон фуқаролари, шунингдек чет ўлкалик фуқаролар ўта олишади. Бундан ташқари, енгил ва юк ташувчи машиналар ҳам ўта олишади. Бу ўтказиш пункти Чуй вилоятидаги Иссиқ-Ата туманининг Хунчи қишлоғига яқин жойлашган ҳамда пойтахтга энг яқин пункт.
- «Кен-Булун» НЎПи — чегардан Қирғизистоннинг ва Қозоғистоннинг фуқароларигина, унинг ичида енгил ҳамда оғир юк машиналари ўта олишади. Бу ўтказиш жойи Тўқмоқ шаҳрига етмай Кенг-Булунг қишлоғининг ёнида ўрин олган.
- «Токмак» НЎПи орқали Қирғизистон билан Қозоғистоннинг фуқаролари, шунингдек енгил ва юк ташувчи машиналаргина ўта олади. У Тўқмоқ шаҳрига яқин ердаги Дунларов номидаги кўприкнинг ёнида жойлашган.
Барча назорат ўтказиш жойлари куну тун ишлайди.
Муаллиф: «Клооп» мактабининг талабаси Адилет Иманали