Нападение на главреда Factcheck.kg Болота Темирова
Трое неизвестных мужчин напали на журналиста Болота Темирова днем 9 января. Его избили и отобрали у него телефон. Редакция связывает нападение на журналиста с его профессиональной деятельностью.
Posted by Kloop on Thursday, January 9, 2020
Factchek.kg сайтининг таҳририяти бугун номаълум уч киши нашрнинг бош муҳаррири Болот Темировга ҳужум қилиб, калтаклаб кетишганини билдирди. Ҳужум тушга яқин таҳририятнинг офисининг ёнида бўлган. Улар Темировнинг қўл телофонини тортиб олишган.
Темировга милиция ва тез ёрдам чақиртирилган. Милиция ҳужум қилганлар қидирла бошлаганини билдирди.
«Фактчек»нинг таҳририяти ҳужумни журналистнинг касбий фаолиятига боғламоқда. Темировни ҳамкасбларининг айтишича, журналистни кеча куни ташқи кўриниши спорт билан шуғулланганларга ўхшаш одамлар қидиришган.
Темировга қарши ҳужумга боғлиқ воқеага президентнинг матбуот котиби Толгонай Стамалаиева изоҳ берди.
«Жуда ачинарли. Ҳар бир фуқарони, унинг фаолияти қандай бўлган тақдирда ҳам йўл қўйиб бўлмайди. Афсуски, мен ҳозир воқеани батафсил билмайман, аммо ҳуқуқ тартибот органлари тезкор харакат қилиб, ёмон ниятли инсонларни топади деб умид қиламан. Биз милициядан воқеани ўрганиш қандай давом этаётганини сўраймиз», — деди Стамалиева.
Factchek.kg — фактларни текшириш устида иш олиб борувчи сайт. Factchek.kgнинг журналистлари фейк аккаунтларни фош қилиб, сиёсатчилар билан арбобларнинг суратларининг ҳақиқий-ҳақиқиймаслигини (масалан, собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг «Азаттык» ҳамда «Клооп»нинг коррупцияга қарши суриштирувида фигурант бўлган Хабибулла Абдуқодир билан тушгани эҳтимол бўлган суратини) текшириб, аввалроқ «Клооп»нинг материалида исми тилга олинган бошқа фигурант Райимбек Матраимовни рафиқасининг қимматбаҳо аксессуарлари ҳақида ҳусусий суриштирувини чиқарган.
Уулкан Тургунованинг (Матраимовни хотинининг) «майда-чуйда» чиқимлари ҳақида суриштирув эълон қилингандан кейин нашрнинг сайти DDoS ҳужумига учраган. Factсheck.kg сайтининг суриштирувини яна бир неча йирик қирғиз нашрлари ҳам ўз сайтларида чиқариб, улар ҳам кибер ҳужумга учраган.