Жалолобод вилоятида 5-январда чегара хизматининг зобити оёғига ўқ отиб олган. Муассасанинг матбуот ходими Гулмира Бўрубаева «Клооп»га Ҳарбий прокуратура воқеани ўрганаётганини билдирди.
«Ҳарбий навбат ўташ вақтида тасодифан оёғига ўқ отиб олган. У Қўчқор-Ота шаҳрида даволанмоқда. Аҳволи қаноатланарли деб баҳоланмоқда», — деди Бўрубаева.
Матбуот котибининг қўшимча қилишича, зобит чегара хизматида 2019 йилнинг сентябридан бошлаб хизмат ўтай бошлаган.
2019 йилнинг 8-декабрида Алай туманининг Гулча қишлоғидаги №92843 ҳарбий қисмида хизмат ўтаган 22 ёшдаги ефрейтор ток уриб ҳалок бўлган. Кейинчалик мазкур ҳарбий қисмнинг командири Мелис Бошкоев етакчиликдаги масъулиятсизлик учун ишдан бўшатилган.
Муаллиф: Авазбек Садиров