Айсулуу Мамашева «Ата Мекен» фракциясининг лидерлигига сайланди

467

Депутат Айсулуу Мамашева «Ата Мекен» фракциясига лидер бўлиб сайланди. Фракция лидерлигига Мамашевадан ташқари Садик Шер-Нияз ҳам номзод бўлиб, иккиси ҳам бешдан овоз олишган. Аммо Шер-Нияз лидерликдан бош тортиб, ўринни Мамашевага бўшатган.

«Ёшлар харакат қилиб кўрсин. Бизнинг беш сафдошимизнинг чиқиб кетиши партия янгиланиши кераклигини кўрсатиб турибди деб ўйлайман», — деди у.

Мамашева шокда эканини ва бундай қарорни кутмаганини хабар қилди. 

Бунга қадар фракциянинг Алмамбет Шикмаматов бошқариб турган, аммо у партиянинг етакчиси Ўмурбек Текебаев билан фикр келишмовчилиги сабаб мандатини топшириб, «Ата Мекен»дан чиқиб кетган. Шикмаматов билан бирга партиядан яна тўрт депутат: Ташполот Балтабаев, Талант Узакбаев, Рисбек Мирзаматов ҳамда Болот Шер чиқиб кетган.