Биринчи май туман суди парламентнинг собиқ депутати Омурбек Текебаев билан ФҲВнинг собиқ етакчиси Дуйшонкул Чотоновнинг уй қамоғи муддатини 2020 йилнинг 29-февралигача узайтирди.
Суд йиғини судья Айнура Сатарованинг раислигида ўтмоқда. У суд жараёнларининг муддати тугаганини ва уни узайтириш кераклигини хабар қилди.
Йиғин вақтида Сатарова айбловнинг гувоҳлари тизимли шаклда судга келишдан қочишаётганини таъкидлади. Уларнинг 2019 йили ёзида Қирғизистондан чиқиб кетгани аниқланган.
Прокурор бу ҳолатда уларни судга мажбурлаб олиб келиш кераклигини билдирди. Судланганларнинг адвокатлари масалани суднинг ихтиёрига қолдиришди.
Омурбек Текебаев рус тадбиркори Леонид Маевскийдан 1 млн доллар пора олиш бўйича айбланиб жиноят иши қўзғалган. Дуйшонкул Чотоновнинг бу ишда воситачилик қилгани айтилган.
Терговнинг версиясига кўра, Текебаев Маевскийга давлатга қарашли «Мегаком» алоқа операторини бошқарувга имкони тузиб беришни ваъда қилган. 2017 йили суд Текебаевни айбдор деб топиб, 8 йилга озодликдан ажратиш ҳукмини чиқарган. Амнистия бўйича сиёсатчининг қамоқ муддати 4,5 йилгача қисқартирилган.
Жорий йилнинг августида Олий суд Текебаев ва Чотоновга қарши ҳукмларнинг барини бекор қилиб, бу ишни қайта кўриб чиқишга жўнатган. Кейинчалик Бишкекнинг Биринчи май туман суди сиёсатчиларни қамоқдан уй қамоғига чиқарган.
Сиёсатчиларнинг иккиси ҳам ҳукмларга рози эма ва уларни «сиёсий сабабли» деб ҳисоблашади. Текебаев қамоққа олингунга қадар ҳукуматнинг, айниқса собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг асосий танқидчиларидан бири бўлган.