Қирғизистон элчилиги ҳамда ТИВи Россиядан Хабаровскдаги қирғизларнинг калтакланишини текширишни илтимос қилди

433

Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги «ўта хавотир билан» Россиянинг ИИВи ва ТИВига, шунингдек Бош прокуратурасига мурожаат қилиб,  Хабаровск шаҳридаги қирғизистонликларнинг калтакланиш ҳолатини ўрганиб чиқишни илтимос қилди. Элчилик журналистларни мазкур воқеа «алоҳида назоратда» деб ишонтирди. 

Хабаровскдан қирғиз дипмиссиясининг қирғизистонликларни калтаклаган омончилар жавобгарликка тортилади деб ишонтиришди. 

Қирғизистоннинг ТИВи рус элчилигининг Қирғизистондаги дипломат вакилига «қатъий норозилик» билдирди. Россия элчилигининг вакили вазирликни калтаклаш факти бўйича жиноят иши қўзғалди деб ишонтирди. 

Меҳнат муҳожирларининг калтакланиши 

13-декабрда Қирғизистоннинг Хабаровскдаги Консуллигига 15 нафар қирғизистонлик мурожаат қилиб, ёрдам беришни илтимос қилишган. Улар ОМОНнинг ходимлари ўнлаган қирғизистонликларни калтаклаганини айтишган. «Азаттык»нинг маълумоти бўйича, уларнинг сони 80га яқин,

Қирғизистоннинг элчилиги эса 73 нафар муҳожир ҳақида хабар қилган  — уларнинг 70 нафари қирғизистонликлар. «Озодлик»нинг маълумотига кўра, яна 20 нафар ўзбекистонлик калтакланган. 

Қирғизистоннинг Россиядаги миграция бўйича давлат хизматига жабрланганлар ҳужжатларни текшириш сабаби билан калтакланишганини айтиб беришган. 

«Омончиларнинг автобуси келиб, ҳеч нарсани тушунтирмай, бесабаб “юрларинг, полицияга борайлик” [дейишди]. Юзлаб одамни автобусга тиқишди. Полицияга келганда автобусдан калтак билан тушура бошлашди, бари юзтубан бўлиб ётишди. Ҳаммасини хонага киргизиб, калтаклай бошлашди. Ҳужжатларни ҳам текширишгани йўқ, ўзидан-ўзи калтаклай бошлашди», — деб айтиб берган жабрланганлар орасидаги Жиргалбек исмли йигит. 

Унинг айтишича, полицияда видео назорат камераси бўлган, аммо  камераларни «скотч билан тўсиб», одамларни тепкилашган. Шундан кейин қўлга олинганларни «бу сфетафорнинг қизил чироғидан ўтиб кетганинглар учун», «бу йўловчиларга қўполлик қилганларинг учун» ва бошқа шу каби сўзларни айтиб калтаклашган. 

«Сизларнинг тумшуғинглар бизга ёқмайди дейишиб, беодоб сўзларни айтиб, сўкинишди. Тўрт-беш кишини улар умуман қаттиқ уриб, ҳушини йўқотиб қўйди. Уларнинг бири ўлиб қолай деди, қошиқ билан тилини босиб, оз қолса ютиб юборай деди. Зўрға ўзига келди», — дейди Жмргалбек TONG JAHONI халқаро нотижорий ташкилотнинг юристи Валентина Чупик билан суҳбатда. Жабрланувчи Чупикка полицияда кўпларнинг ҳужжатларини қайтариб бермай, шу сабаб тез ёрдам жабрланган муҳожирларни  «беш юз метр юргандан кейиноқ» тушуриб юборганини айтиб берган. 

Жиргалбекнинг «Настоящее время» нашрига берган интервьюсини бошқа қирғизистонлик Самарбек Осмон ўғли ҳам тасдиқлади. 

«Паспорт йўқ бўлгани учун касалхонада қабул қилишмади. Ҳозир оғир аҳволда уйда ётибман. Қобирғам синди. Юзимда зарбларнинг ҳеч бир изи йўқ, аммо баданимнинг ҳамма ери кўкарган. Нима учун бизни калтаклашяпти деб сўрашга ҳам имкон бўлгани йўқ. Хонага ўн кишидан киргизиб, у ерда учтаси дубинка билан савашди. Ҳаммасининг юзида ниқоб бор эди. Бу қайс бўлим эканини, бу одамлар ким эканини кўрмадик. Айримлари миграция қоғозларии чайнатиб, сув билан ютишга мажбурлашган», — дейди у.

Чупикнинг айтишича, жабрланган қирғизистонликларни агарда калтаклангани фактини тасдиқлаб берса депортация билан таҳдид қилишмоқда. 

«ИИБнинг етакчиси иш берувчи орқали аргар кимда-ким шикоят қилса 5 йилга депортацияланишини, оиласи сабабли Россиядан депортациялаб бўлмаганларни гиёҳванд моддаларни солиб, қамоққа тиқиб қўйишларини етказиб боришни айтган бўлиши мумкин», — дейди Чупик.

Матн устида ишлаганлар: Жамиля Асанова, Батма Шукурбекова